Қўлланилиши
Юқори тана ҳарорати, эт увишиши, тананингсирқовланиши, бош ва мушаклардаги оғриқ, тумов, буруннинг битиши, аксириш билан кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлар (ЎРК, ЎРВИ, шу жумладан грипп) ни симптоматик даволашда қўлланади.
Тўғри қўллаш ҳақида маълумот
Қўллаш усули ва дозалари
Битта пакетчани ичидаги кукунни стакан ичига солиб, тахминан 250 мл иссиқ (қайнамаётган!) сув қуйилади, кукун тўлиқ эригунча аралаштирилади ва иссиқ ҳолда ичилади.
Катталар ва 12 ёшдан болаларга 1 та пакетчадан ҳар 4-6 соатда қабул қилиш буюрилади, лекин 24 соатда 3 та пакетчадан кўпроқ қабул қилиш мумкин эмас.
Кўрсатилган дозани оширманг. Таркибида парацетамол, деконгестантларни сақловчи, ҳамда грипп ва шамоллаш симптомларини енгиллаштириладиган бошқа воситалар билан биргаликда қабул қилманг.
Грипп ва шамоллашга қарши Риномакс® Хот препаратини сутканинг ҳар қандай вақтида қабул қилиш мумкин, лекин препаратни уйқудан олдин, тунга яқин қабул қилиш энг яхши самарага олиб келади.
Препаратни оғриқни қолдирувчи восита сифатида 5 кундан кўпроқ, иситмани туширувчи восита сифатида эса 3 кундан кўпроқ қўлламанг. Агар грипп ва шамоллаш симптомлари препарат қабул қилиниши бошланишидан кейин 3 кун сақланиб турса, шифокорга мурожаат қилиш керак.