Қўлланилиши
Жинсий алоқадан қониқиш учун етарли бўлган, жинсий олатни эрекциясига эришиш ёки ўша ҳолатда ушлаб туриш йўқлиги билан характерланадиган бузилишларини даволашда қўлланилади.
Силденафил фақат жинсий рағбатлантириш бўлгандагина самаралидир
Тўғри қўллаш ҳақида маълумот
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилинади.
Аксарият катта ёшли пациентлар учун тавсия қилинган дозаси жинсий фаолликдан тахминан 1 соат олдин 50 мг ни ташкил қилади. Дозанинг самарадорлиги ва ўзлаштираолинишини ҳисобга олган ҳолда у 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача камайтирилиши мумкин.
Максимал тавсия қилинган доза 100 мг ни ташкил қилади. Дорининг максимал тавсия этилган қабул қилиш сони – суткада бир марта.
Буйраклар функциясининг бузилишлари
Буйрак етишмовчилигининг енгил ва ўртача оғирликдаги даражаларида (КК 30-80 мл/мин) дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида (КК 30 мл/мин дан паст) – силденафил дозасини 25 мг гача камайтириш керак.
Жигар функциясининг бузилишлари
Жигар шикастланиши (хусусан, жигар циррози) бўлган пациентларда силденафил чиқарилиши бузилиши сабабли Эрегра® препаратининг дозасини 25 мг гача камайтириш керак.
Бошқа дори воситалари билан биргаликда қўллаш
Ритонавир билан биргаликда қўллаш тавсия этилмайди. Ҳар қандай вазиятда, нима бўлишидан қатъий назар, силденафилнинг дозаси 25 мг дан ошмаслиги, қабул қилиш сонлари эса 48 соатда 1 мартадан тез-тез бўлмаслиги керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаралсин).
Цитохром СYP3A4 изоферменти ингибиторлари (эритромицин, саквинавир, кетоконазол, итраконазол) билан биргаликда қўлланилганда ЭРЕГРА® нинг бошланғич дозаси 25 мг ни ташкил қилиши керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаралсин).
Алфа-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларда постурал гипотензия ривожланиш хавфини иложи борича камайтириш учун силденафил қабулини ушбу пациентлар гемодинамикаси барқарорлашганидан кейин бошлаш керак. Силденафилнинг бошланғич дозасини камайтириш тўғрисидаги масалани мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаралсин).
Кекса пациентлар
Эрегра® препарати дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.