РИНОМАКС®  ХОТ ЭКСТРА
РИНОМАКС® ХОТ ЭКСТРА

  • АТС коди : N02BE51
  • ХПН : парацетомол, фенилэфрин гидрохлориди, аскорбин кислотаси
  • Дори шакли : ичга кабул килиш учун эритма тайёрлаш учун лимон ёки апельсин, ёки кора корагат таъмли кукун
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : УРК белгиларини бартараф килувчи воситалар (анальгетик нонаркотик восита + альфа-адреномиметик + витамин


Қўлланилиши

Юқори тана ҳарорати, этни увишиши, бош оғриғи, бўғимлар ва мушаклардаги оғриқ, бурун битиши, томоқ ва бурун бўшлиқларининг оғриғи билан бирга кечувчи юқумли-яллиғланишли касалликлар (ЎРК, ЎРВИ, грипп) да қўлланади.

 

Тўғри қўллаш ҳақида маълумот

Қўллаш усули ва дозалари

Бир пакетча ичидагиси стаканга солинади, 250 мл атрофида иссиқ сув (Қайнамаётган!) қуйилади, тўлиқ эриб кетгунча аралаштирилади ва иссиқ ҳолда ичилади.

Катталар ва 12 ёшдан каттароқ бўлган болаларга: 1 та пакетчадан ҳар 4-6 соатда, 24 соат давомида 4 та пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин.

Кўрсатилган доза оширилмасин. Парацетамол, деконгестантлар ҳамда “шамоллаш” ва грипп белгиларини енгиллаштириш учун воситалар билан биргаликда қўлланилмасин.

Препаратни оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.

Агар шамоллаш ва грипп симптомлари сақланса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.