Қўлланилиши
Бурун шиллиқ қаватини, бурун-халқум ва гаймор бўшлиқларидаги шишни камайтириш учун:
- шамоллаш касалликларида (ўткир ринит);
- бурун бўшлиқларининг яллиғланишида (ўткир синусит);
- евстахиитда;
- аллергик ринитда (шу жумладан, пичан иситмасида);
- ўртача отитда (ёрдамчи даволаш воситаси сифатида, чунки евстахиев найининг тешигини атрофидаги шиллиқ қаватининг шишини камайтиради).
Шунингдек бурун бўшлиғининг қўришни енгиллаштириш учун ёки жарроҳлик муолажаларида ҳам қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Интраназал қўлланилади.
Риноксил® Бэби 0,01% назал томчилари 1 ёшгача бўлган болаларга бурун ичига қўллаш учун мўлжалланган.
Ҳаётининг 4 ҳафталигигача бўлган болаларга Риноксил® Бэбини ҳар бир бурун катагига 1 томчидан суткада 2 марта буюрилади.
Ҳаётининг 5 ҳафталигигача ва 1 ёшгача ҳар бир бурун катагига 1-2 томчидан суткада 2 марта буюрилади.
Препаратни суткада 2 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Қўллашдан аввал флаконни тўнтариб олиш лозим. Препаратни гўдак бошини орқага ташлаб, томизиш керак.
Препаратни бевосита қўллашдан олдин флаконни тана ҳароратигача иситиб олиш учун кафтда ушлаб туриш лозим. Препаратни юборишдан аввал бурунни яхшилаб тозалаш керак.
Қуйидаги чора-тадбирларнинг ҳам самарадорлиги исботланган: ёшга боғлиқ ҳолда 1-2 томчи Риноксил® Бэби тиббиёт пахтасига томизилади ва ҳар бир бурун тешиги артилади.
Тавсия қилинган дозада препаратни шифокор маслаҳатисиз 3-5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Агар симптомлар кучайиб борса ёки 3 кун ичида яхшиланиш содир бўлмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни такроран фақат бир неча кундан сўнг қўллаш мумкин.
Препаратни тавсия қилинганидан юқори дозаларда фақат шифокор кузатуви остида қўллаш мумкин.