Экспорт

“NIKA PHARM” Ўзбекистон Республикасининг 15 йиллик тажрибага эга бўлган энг йирик дори воситаси ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисоланади.

Маҳсулотнинг юқори сифати туфайли корхона қуйидаги сертификатларга эга:

  • O’z DSt OHSAS 18001:2011;
  • O’z DSt ISO 14001:2015;
  • O’z DSt ISO 9001:2015;
  • O'z Dst 2766:2018
  • ISO 9001:2015;
  • ISO 14001:2015; 
  • ISO 45001:2018;
  • ISO 22000:2018.

Бугунги “NIKA PHARM” – бу илғор фармацевтик технологиялар, аҳил жамоа ва юқори сифат стандартларига асосланган, экспортга йўналтирилган замонавий корхона.

“NIKA PHARM” йилдан йилга маҳсулотлар турини кенгайтирмоқда, янги препаратларни ишлаб чиқаришга жорий қилмоқда ва янги дори воситаларини ишлаб чиқишни амалга оширмоқда, бу эса корхонанинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ва сотилаётган маҳсулотларнинг умумий ҳажмида экспортнинг улушини оширмоқда.

Айни пайтда корхона халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. 2009 йилдан бошлаб, компания томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситалари муваффақиятли экспорт қилинмоқда.

Дори воситаларини етказиб бериш амалга оширилаётган ҳамкор компаниялар рўйхатига Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон каби мамлакатлар киради.


“NIKA PHARM” тўловларнинг мослашувчан шартларини қўллаб ва чегирмалар тақдим этиб, Incotermsнинг турли хил шартларида етказиб беришни амалга оширишга тайёр.

Бундан ташқари, “NIKA PHARM” турли хил стандартлар талабларига мувофиқ рўйхатга олиш ҳужжатларини тайёрлашни амалга оширади.

Биз ҳамкорларимизга турли ҳудудлар учун фармацевтика маҳсулотларини қадоқлашнинг индивидуал дизайнини ишлаб чиқиш имконини тақдим этамиз. Биз маҳсулотларимиз ва хизматларимиз тўғрисидаги барча зарурий маълумотларни тақдим этишга тайёрмиз.


“NIKA PHARM” ЭКСПОРТИ ХАРИТАСИ



Guvohnomalar


  • Выражаем особую признательность за долговременное и плодотворное сотрудничество

  • Сотрудничество с NIKA PHARM позволяет нам открывать новые грани и делать общее дело на самом высоком уровне


Sharh qo'shing