ФОРСИЛ®
ФОРСИЛ®

  • АТС коди : М01АХ17
  • ХПН : Нимесулид
  • Дори шакли : Ичиш учун суспензия тайёрлашга апельсин таъмли кукун
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Нимесулид

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Фармакологик хусусиятлари
Нимесулид – сульфониламидлар синфига мансуб ностероид яллиғланишга қарши воситадир (НЯҚВ) яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва антиагрегант таъсир кўрсатади.
Нимесулид бошқа НЯҚВ га қараганда циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) селектив ингибиция қилади ва яллиғланиш ўчоғида простагландинларнинг (Рg) синтезини сусайтиради; циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) бирга яққол сусайтирувчи таъсир кўрсатади (кам ҳолларда соғлом тўқималарда Рg синтезини сусайиши билан боғлиқ бўлган ножўя самараларни чақиради).
Нимесулид миелопероксидаза ферментини ажралиб чиқишини ингибиция қилади, шунингдек (кислороднинг) эркин радикаллари хосил бўлишини ҳам сусайтиради, фагоцитоз ва хемотаксис жараёнларига таъсир қилмасдан, ўсмалар некрози омили ва яллиғланишнинг бошқа медиаторларининг ҳосил бўлишини сусайтиради

Қўлланилиши
Нимесулид қуйдагиларда буюрилади:
• турли келиб чиқишга эга бўлган оғриқ синдроми (бош, тиш, хайз кўриш оғриқлари, жароҳатларнинг оқибати, операциядан кейинги даврдаги оғриқлар, ревматизмдаги оғриқлар ва бош.);
• инфекцион-яллиғланиш касалликдарида (жароҳат ва операциядан кейинги яллиғланишлар);
• таянч-харакат тизимининг дегенератив ва яллиғланиш касалликларида (артритлар, остеоартрозлар, остеохондрозлар, бурсит, радикулит, ревматизм ва бош.);
• урологик, гинекологик касалликларида;
Бу восита давомли даволашда ҳам, кучли оғриқ синдромларини енгиллаштириш учун ҳам тўғри келади.

Қўллаш усули ва дозалари
Препарат қўлланганида даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида асосан қуйидаги ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин:
аллергик реакциялар: қичишиш, тошма, кўп терлаш; кам холларда ўта сезувчанлик, эритема, дерматит; жуда кам холларда – анафилактоид реакциялар, эшакеми, ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми);
меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, гастрит, қорин оғриғи, диарея, қабзият, метеоризм; якка холларда - стоматит, мелена, меъда ёки ўн икки бармоқ ичакда пептик яра, ярани тешилиши ёки меъда-ичак қон кетиши;
жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан: сариқлик, холестаз, жигар трансаминазалари даражасини ошиши, баъзида хатто ўлим билан якунланувчи ўткир гепатит холлари бўлиши мумкин;
марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, онгни чалкашиши, энцефалопатия (Рейе синдроми);
руҳий бузилишлар: хавотирлик хисси, асабийлик, дахшатли туш кўришлар;
буйрак томонидан: шишлар, дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши, олигурия, интерстициал нефрит ва буйрак етишмовчилигининг якка холлари;
қон яратиш тизими томонидан: анемия, эозинофилия, панцитопения, пурпура ва тромбоцитопениянинг якка холлари;
иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, анафилаксия;
нафас аъзолари томонидан: диспноэ, якка холларда - астма, бронхоспазм, айниқса ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда;
юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия, кам холларда- қон кетиши, оқиб келишлар, артериал босимни ўзгариши.
Шунингдек препаратни қабул қилиш вақтида кўриш аниқлигини бузилиши, астения, гипотермия, гиперкалиемия кузатилиши мумкин.