Инсон
ақл-идроқ, қалб ва тананинг уйғунликда ривожланиши
Биз, NIKA PHARM компанияси, Ўзбекистон Республикаси, шунингдек Марказий Осиё ва МДҲ давлатларининг соғлиқни сақлаш соҳасига европача сифатни олиб кирувчи компаниямиз.
Биз, болалар саломатлиги учун мўлжалланган препаратлар гуруҳини яратишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, оригинал рецептлар бўйича, шу жумладан бутун дунёдаги патент эгалари булган компаниялар билан лицензия шартномаларига асосланиб, кардио-, гастро-, невро-дори препаратлари, шунингдек, грипп ва шамоллашга қарши ҳамда аёллар ва эркаклар саломатлиги учун мўлжалланган дори препаратлари гуруҳини яратамиз.
Биз асосий эътиборимизни ноёб, импорт ўрнини босувчи ва юқори рентабелликка эга дори препаратларини яратишга қаратамиз. Биз кучли ва юқори малакали жамоани ривожлантирамиз.
Биз Ўзбекистон бозоридаги ишлаб чиқарувчиларнинг ТОП-10 га кирамиз ва NIKA PHARM брендининг юқори даражада танилишига эришамиз.
Биз ишонамизки, зиммамизга олинган мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши давлатимиздаги аҳолининг саломатлилик ва бахтлилик даражасининг кўтарилишига, ўртача яшаш давомийлигининг ошишига олиб келади.
Rx препаратлари бўйича: биз шифокорларнинг беморларни даволашга ёрдам берувчи самарали дориларга бўлган эҳтиёжини қондирамиз. Биз шифокорларга дори воситалари ҳақидаги маълумотларни етказиш, конференциялар, давра суҳбатлари, етакчи олим мутахассисларнинг маърузаларида иштирок этиш имконини бериш орқали уларнинг малакасини оширамиз. Биз европача сифатга эга ҳаммабоп дориларни таклиф қиламиз.
ОТС препаратлари бўйича: биз дорихона таъминотчисини аҳолини юқори айланмали ва маржиналликка эга самарали дорилар билан таъминлашга қаратилган вазифасини ҳал қиламиз. Биз европача сифатга эга ҳаммабоп дориларни таклиф қиламиз.