Буюртмага тайёрлаш
“NIKA PHARM” компанияси дори воситалари ишлаб чиқарадиган автоматлаштирилган комплексни ишга туширди. Шунингдек таблетка ва капсула шаклидаги тўлиқ циклли дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш биноси ва ускуналари мавжуд.
NIKA PHARMнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 757,6 миллион дона таблеткалар, 59,2 миллионта капсула, 48,2 миллион флакон (шиша идишча) ва 2,9 миллион дона саше-пакетларни ташкил этади.
"NIKA PHARM"нинг алоҳида фаолият йўналиши – тўлиқ циклда фармацевтика маҳсулотларини шартнома асосида ишлаб чиқариш бўйича хизматлар кўрсатиш.
Маҳсулотлар турлари:
— оддий таблеткалар;
— қобиқли талеткалар;
— ичакда эрувчи қобиқли таблеткалар;
— икки қаватли таблеткалар (рангнинг ҳар қандай ўлчовида).
а) Кукунни капсулалаш:
— қаттиқ желатинли капсулалар (600 та ва ундан кўп капсулалар).
б) Паллетларни капсулалаш:
— гранулалар.
“NIKA PHARM” ҳар қандай миқдордаги таблетка ва капсулаларни, кукунларни ва гранулаларни 1 граммдан 30 граммгача саше пакетчаларга қадоқлаш, қабариқ ўрамларга жойлаш (PVC ва Alyu қабариқ ўрамлар) хизматларини тақдим этади.
2018 йилнинг октябридан бошлаб дори воситаларини Alyu-Alyu қабариқли ўрамларда қадоқлаш линиясини, шунингдек 4 чокли 30х40 мм дан 130х150 мм гача бўлган ўлчамдаги, 1грамм дан 30 граммгача бўлган вазндаги саше пакетлаш ускунасини ишга туширди.
Шунингдек спрей шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқариш учун “ноль” циклли линия ва таблетка ва капсулаларни банкаларга қадоқлаш учун ҳисоблаш-тўлдириш ускунаси ишга туширилди.
Мурожаат учун телефонлар:
+99878 150-87-04
+99878 150-86-68