ТРИЗИМ®
ТРИЗИМ®

  • АТС коди : А09АА02
  • ХПН : Панкреатин
  • Дори шакли : Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Фермент

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения



Қўлланилиши

Болалар ва катталарда меъда ости бези ферментатив фаоллигининг панкреатик ферментлар ишлаб чиқарилиши, ажралишининг бошқаруви, етказилишининг бузилишлари ёки уларнинг ичаклар бўшлиғидаги парчаланишининг ошиб кетиши билан асосланган ва меъда-ичак йўлининг турли хил касалликлари билан чақирилган, ҳамда қуйидаги ҳолатларда энг кўп учровчи экзокрин (ферментли) етишмовчилигининг ўринбосар даво:
- муковисцидоз;
- сурункали панкреатит;
- панкреатэктомия;
- гастрэктомия;
- меъда ости бези раки;
- меъдани тўлиқ ёки қисман резекцияси (масалан, Бильрот II бўйича гастроэнтеротомия)дан кейинги ҳолат;
- панкреатик ёки умумий ўт йўлининг обструкцияси (масалан, ўсма билан);
- Швахман-Даймонд синдроми;
- бемор энтерал озиқланишга ўтказилган вақтдан бошлаб, ўткир панкреатит зўрайишидан кейинги ҳолатда.
Тризим® ни нотўғри овқатланишдан келиб чиқадиган ҳолатларда (ёғли овқатни истеъмол қилиш, керагидан кўп ейиш, мунтазам бўлмаган овқатланишда ва бошқ.) МИЙ фаолияти нормада бўлган пациентлар овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун қабул қилиши мумкин.

 Қўллаш усули ва дозалари

Тризим® препаратини дозаси овқат ҳазм бўлиши бузилиши даражасига қараб индивидуал аниқланади.
Катталар: 1-2 та таблеткадан овқатдан олдин, чайналмасдан, сув билан ичилади (Тризим® препаратининг самарадорлиги чайналганда пасайиши мумкин ва панкреатик ферментлар ажралганда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шикастлаши мумкин).
Зарурат бўлганда овқатланиш вақтида яна 2-4 та таблетка қўшимча қабул қилиниши мумкин. Ферментнинг суткалик дозаси липаза ҳисобидан 15000-20000 ТБ тана вазни/кг дан ошмаслиги керак. Панкреатинни юқори дозалари керак бўлган ҳолатларда, симптоматикасига қараб (масалан, стеаторея ифодаланишининг камайиши, қоринда оғриқлар), юқори дозада бошқа фермент препаратларни қўллаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Даволаш даври бир неча кундан (парҳездаги нуқсонлар туфайли овқат ҳазм бўлишининг бузилишида) бир неча ойгача ва йилгача (ўрнини босувчи доимий даволаш зарурати бўлганда) ўзгариши мумкин. Болаларга препарат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланади.