Қўлланилиши
Турли генезли ўткир ва сурункали диареяни симтоматик даволаш (аллергик, эмоционал, дорили, нурли; овқатланиш тартибини ва овқатнинг таркибини сифати ўзгарганида, метаболизм ва сўрилиш бузилганида; инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида).
Илеостомали беморларда ич келишини миқдорини ва частотасини камайтириш ва ични зич консистенция ҳосил қилиб келишини таъминлаш мақсадида қўллаш мумкин.
Тўғри қўллаш ҳақида маълумот
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун капсулалар.
Препарат овқатланишга қатъий назар, чайнамасдан, етарли миқдорда сув билан қабул қилинади.
Ич келиши нормаллашганда ёки 12 соат давомида ич келмаса препаратни тўхтатиш керак.
Катталар:
Ўткир диарея: бошланғич доза - 2 капсула (4 мг) кейинчалик ҳар ич суюқ келишидан кейин 1 капсуладан (2 мг) қабул қилинади.
Сурункали диарея: бошланғич доза – суткада 2 капсулани (4 мг) ташкил этади. Бу дозани кейинчалик одатда ич келишлари сони суткада 1-2 мартани ташкил қилишига мос равишда тўғриланади, бунга одатда бир маромда сақлаб турувчи доза суткада 1 дан 6 капсулагача(2мг-12мг), бир неча дозаларга бўлиб ичилганда эришилади.
Максимал суткалик доза: 6 капсула (12 мг)
6 ёшдан ошган болалар:
Ўткир диарея: бошланғич доза- 1 капсула (2 мг) ҳар ич суюқ келишидан кейин.
Сурункали диарея: бошланғич доза- суткада 1 капсула (2 мг).
Максимал суткалик доза: 3 капсула (6 мг)
Foydalanish bo'yicha yo‘riqnomaga o'zgartirishlar kiritildi. Yangilangan yo‘riqmomalar yuqorida PDF formatida mavjud.