Қўлланилиши
Ушбу дори воситаси магний сақлайди, қуйидаги аломатлар организмда магний танқислигидан далолат бериши мумкин:
- асабийлик, сержаҳллик, суст безовталик, ўткинчи толиқиш, уйқуни бироз бузилишлари,
- безовталикнинг меъда-ичак спазмлари, юракни тез уриши (соғлом юракда) шаклида намоён бўлиши,
- мушак тортишишлари, санчиқларни ҳис қилиш.
Магнийни буюрилиши ушбу симптомларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин.
Агар бир ой даволангандан кейин яхшиланиш кузатилмаса, ушбу препарат билан монотерапияни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.
Қўллаш усули ва дозалари
Капсулаларни бутунлигича овқатланиш вақтида сув билан ичиб, қабул қилиш керак. Катталарга: 1-2 та капсуладан кунига 2-3 маҳал тавсия этилади.Олти ёшдан ошган болалар (вазни 20 кг атрофида бўлган) 10-30 мг/кг/сут (0,4-1,2 ммоль/кг/сут) ҳисобидан, яъни 6 ёшдан ошган (вазни 20 кг атрофида бўлган) болаларга 1 капсуладан кунига 2-3 маҳал ичиш тавсия этилади. Агар Сизга дорининг самараси ҳаддан зиёд кучли ёки, аксинча, кам бўлаётганлиги сезилса, ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг.
Даволаниш муддати одатда 1 ойни ташкил қилади. Магнийнинг қондаги миқдори меъёрлашганидан кейин даволашни тўхтатиш керак.