Қўлланилиши
- криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва бошқа соҳаларда жойлашган инфекциялар (масалан, ўпка, тери), шу жумладан нормал иммун жавоби бўлган беморларда, ОИТС га чалинган беморларда, аъзолар кўчириб ўтказилган реципиентларда ва иммун танқислигининг бошқа шакллари мавжуд беморлардаги инфекциялар; ОИТС га чалинган беморларда криптококкознинг қайталанишларини олдини олиш мақсадида ушлаб турувчи даволаш;
- тарқоқ кандидоз, шу жумладан кандидемия, тарқалган кандидоз ва қорин пардаси, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари каби инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари, шу жумладан жадал даволаш бўлимларида бўлган, цитотоксик ёки иммуносупрессив воситалар қабул қилаётган, шунингдек кандидознинг ривожланишига мойилликнинг бошқа омиллари мавжуд беморлардаги инфекциялар;
- шиллиқ қаватларнинг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва томоқ, қизилўнгач шиллиқ қавати кандидози, ноинвазив бронх-ўпка инфекциялари, кандидурия, терининг шиллиқ қавати ва оғиз бўшлиғининг сурункали атрофик кандидози (тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган), шу жумладан иммун функцияи нормал ва сусайган беморларда; ОИТС га чалинган беморларда орофаренгиал кандидознинг қайталанишини олдини олиш;
- генитал кандидоз; ўткир ёки қайталанувчи вагинал кандидоз; қин кандидози қайталанишлари учраш сонини камайтириш мақсадида олдини олиш; кандидозли баланит;
- цитотоксик кимёвий даволаш ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари мавжуд беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш;
- тери микозлари, шу жумладан оёқ панжалари, тана, чов сохаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикоз ва терининг кандидозли инфекциялари;
- иммунитети нормал бўлган беморлардаги чуқур эндемик микозлар, кокцидиоидомикоз, паракокцидиоидомикоз, споротрихоз ва гистоплазмозда қўлланилади.
Тўғри қўллаш ҳақида маълумот
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун. Капсулалар бутунлигича ютилади.
Даволашни экиш ва бошқа лаборатор текширишларнинг натижалари олингунча бошлаш мумкин. Лекин бу текширишларнинг натижалари маълум бўлганда замбуруғларга қарши даволашни мувофиқ тарзда ўзгартириш керак.
Беморни препаратни вена ичига юборишдан перорал қабул қилишга ўтказишда ёки аксинча, суткалик дозани ўзгартириш талаб этилмайди.
Флуаск препаратининг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг хусусияти ва оғирлигига боғлиқ. Вагинал кандидозда кўпчилик ҳолларда препаратни бир марта қабул қилиш самарали. Препаратни такрорий қабул қилишни талаб қилувчи инфекцияларда, даволашни фаол замбуруғли инфекциянинг клиник ёки лаборатор белгилари йўқолгунича давом эттириш керак. ОИТС ва криптококкли менингити ёки қайталанувчи орофаренгиал кандидози мавжуд беморларда инфекциянинг қайталанишларини олдини олиш учун одатда ушлаб турувчи даволашни ўтказиш керак.
Катталарда қўлланиши
1. Криптококкли менингит ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг қўлланади, сўнгра эса даволаш суткада бир марта
200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларни даволаш давомийлиги клиник ва микологик самара бўлишига боғлиқ; криптококкли менингитда даволаш одатда энг камида 6-8 ҳафта давом эттирилади. ОИТС чалинган беморлардаги криптококкли менингитнинг қайталанишини олдини олиш учун, бирламчи даволашнинг тўлиқ курси якунланганидан кейин Флуаск препарати билан суткада 200 мг дозада даволашни жуда узоқ муддат давом эттириш мумкин.
2. Кандидемияда, тарқалган кандидозда ва бошқа инвазив кандидозли инфекцияларда доза одатда биринчи куни 400 мг ни, сўнгра суткада 200 мг данни ташкил қилади. Клиник самаранинг яққоллигига қараб, доза суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.
3. Орофарингеал кандидозда препарат одатда 5-100 мг дан суткада бир марта 7-14 кун давомида қўлланади. Зарурати бўлганда, иммун функцияси яққол сусайган беморларда даволаш узоқроқ вақт давом эттирилиши мумкин. Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атофик кандидозида препарат одатда 50 мг дозада суткада бир марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалар билан бирга қўлланади.
Шиллиқ қаватларнинг бошқа кандидозли инфекцияларида (генитал кандидоздан ташқари, қуйига қаранг), масалан, эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка инфекцияларида, кандидурияда, тери ва шиллиқ қаватларнинг кандидозида ва х.к., самарали доза одатда суткада 50-100 мг ни ташкил қилади, даволаш давомийлиги 14-30 кунга тенг бўлади.
ОИТС га чалинган беморларда орофарингеал кандидозни қайталанишларини олдини олиш учун флуконазол билан бирламчи даволашнинг тўлиқ курси якунланганидан кейин, ҳафтада бир марта 150 мг дан қўллаш мумкин.
4. Вагинал кандидозда флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада қўлланади.
Вагинал кандидознинг қайталанишлари сонини камайтириш учун ҳафтада бир марта 150 мг дозада қўллаш мумкин. Қайталанишга қарши даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади, ва, одатда, 6 ойни ташкил қилади. Уч ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва 60 ёшдан катта беморларда бир марталик дозани шифокорнинг кўрсатмасисиз қўллаш тавсия этилмайди.
Candida spp. томонидан чақирилган баланитда флуконазол 150 мг дозада бир марта қўлланади.
5. Хавфли ўсмалари мавжуд беморларда кандидозни олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия этилган дозаси замбуруғли инфекцияни ривожланиши хавф даражасига қараб, суткада бир марта 50-400 мг ни ташкил қилади. Тарқоқ инфекциянинг юқори хавфи мавжуд, масалан, яққол ёки узоқ вақт сақланаётган нейтропенияси бўлган беморлар учун тавсия этилган доза суткада бир марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропенияни ривожланишигача бир неча кун қўлланади ва нейтрофиллар сони 1000 мм3 кўпроққа ошгандан кейин, даволаш яни 7 кун давом эттирилади.
6. Тери инфекцияларида, шу жумладан оёқ панжалари, силлиқ тери, чов соҳаси микозлари ва кандидозли инфекцияларда, тавсия этиладиган доза ҳафтада бир марта 150 мг ёки суткада бир марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, лекин оёқ панжаси микозларида давомлироқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин.
Кепаксимон темираткида тавсия этиладиган доза 300 мг ни ташкил қилади, ҳафтада бир марта 2 ҳафта давомида; айрим беморларга ҳафтада 300 мг бўлган учинчи доза талаб қилинади, шу вақтнинг ўзида айрим беморлар учун бир марта 300-400 мг қабул қилиш етарли бўлади. Даволашнинг муқобил чизмаси препаратни 2-4 ҳафта давомида 50 мг дан суткада бир марта қўллаш ҳисобланади.
Онихомикозда тавсия этиладиган доза ҳафтада бир марта 150 мг ни ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқ алмашгунича (инфекцияланмаган тирноқ ўсиб чиққунича) давом эттириш керак. Қўллар ва оёқларда тирноқларни қайта ўсиб чиқиши учун одатда мувофиқ равишда 3-6 ой ва 6-12 ой талаб этилади. Лекин ўсиш тезлиги турли одамларда, шунингдек ёшга қараб кенг чегараларда ўзгариши мумкин.
7. Чуқур эндемик микозларда препаратни суткада 200-400 мг дозада қўллаш талаб этилиши мумкин. Даволаш 2 йилгача давом этиши мумкин. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади; у коксидиоидомикозда 11-24 ойни, паракоксидиоидомикозда 2-17 ойни, споротрихозда 1-16 ойни ва гистоплазмозда 3-17 ойни ташкил қилади.
Болаларда қўлланиши
Катталардаги ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болалар учун препаратнинг суткалик дозаси катталар учун шундайдан ошмаслиги керак. Флуконазол хар куни суткада бир марта қўлланади.
Шиллиқ қаватлар кандидозида Флуаск препаратининг тавсия этиладиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни мувозанатли концентрациясига тезроқ эришиш мақсадида 6 мг/кг га тенг зарбли дозани қўллаш мумкин.
Тарқоқ кандидоз ва криптококкли инфекцияни даволаш учун касалликнинг оғирлигига қараб, тавсия этиладиган доза суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади.
ОИТС га чалинган бемор болаларда криптококкли менингит қайталанишини сусайтириш учун Флуаск препаратининг тавсия этилган дозаси суткада 6 мг/кг ни ташкил қилади.
Инфекциянинг ривожланиш хавфи цитотоксик кимёвий даволаш ёки нурли даволаш натижасида ривожланаётган нейтропения билан боғлиқ бўлган. Иммунитети сусайган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат индукцияланган нейтропениянинг яққоллиги ва сақланиш давомийлигига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан қўлланади (катталар учун дозага қаралсин; буйрак етишмовчилиги мавжуд болалар учун - буйрак етишмовчилиги мавжуд беморлар учун дозага қаралсин).
Флуаск препаратини капсулалар кўринишидаги дори шаклини болаларда тўғри қўллашнинг иложиси бўлмаганида эквивалент дозаларда препаратнинг бошқа дори шаклларига алмаштириш имкониятини кўриб чиқиш керак (ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун ёки вена ичига юбориш учун эритма).
Кекса беморларда қўлланиши
Буйрак етишмовчилиги белгилари бўлмаганда флуконазол одатдаги дозада қўлланади. Буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларда (креатинин клиренси ≤50 мл/дақ) препаратнинг дозасига, қуйида таърифланганидек, тузатиш киритилади.
Буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларда қўлланиши
Бир марта қабул қилишда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак функцияининг бузилиши мавжуд беморларларда (шу жумладан болаларда) препарат кўп марта қўлланганида дастлаб 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарбли дозани юбориш керак, шундан кейин суткалик доза (кўрсатмаларга қараб) қуйидаги жадвалга мувофиқ белгиланади:
Креатинин клиренси (мл/дақ) |
Тавсия этилган дозанинг фоизи |
> 50 ≤ 50 (диализсиз) Мунтазам диализ |
100% 50% 100% ҳар бир диализдан кейин |
Мунтазам диализда бўлган беморлар диализнинг ҳар бир сеансидан кейин тавсия этилган дозанинг 100 фоизини олишлари керак. Диализ қилинадиган куни беморлар препаратнинг камайтирилган (креатинин клиренсига қараб) дозасини олишлари керак.