Қўлланилиши
Простата безининг хавфсиз гиперплазиясида (сийдик чиқарилишини бузилишларини даволаш) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун таъсири узайтирилган капсулалар.
Препаратни нонушта ёки биринчи овқатланишдан сўнг, етарли миқдордаги сув билан қабул қилиш тавсия этилади.
18 ёшдан катталар, ҳамда кекса пациентлар
Ичга қабул қилиш учун, нонуштадан кейин, 1 та капсуладан (0,4 мг) суткада 1 марта, сув билан қабул қилинади. Капсулани чайнаш тавсия қилинмайди, чунки бу препаратнинг ажралиб чиқиш тезлигига таъсир қилиши мумкин.
Жигар ва буйрак функцияси бузилишлари бўлган пациентлар
Буйрак етишмовчилигида, шунингдек, енгил ва ўртача ифодаланган жигар етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.