АЦИКЛОВИР-НИКА
АЦИКЛОВИР-НИКА

  • АТС коди : J05AB01
  • ХПН : Фаол модда: ацикловир – 200 мг Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарат, лактоза, ПВП К30.
  • Дори шакли : Таблеткалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Вирусларга қарши воситалар.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения


Қўлланилиши


Вирусларга қарши препарат бўлиб, герпес вирусларига нисбатан юқори танлаб таъсир қилиш хусусиятига эга бўлган ациклик пурин нуклеозидининг синтетик аналогидир. Вирус билан инфекцияланган ҳужайра ичида вирус тимидинкиназаси таъсири остида ацикловирни моно-, ди- ва трифосфат ацикловир ҳосил бўлгунича қатор кетма-кет кечувчи трансформация реакциялари юз беради. Ацикловир фосфати вирус ДНК си занжирига қўшилиб олиб, вирус ДНК-полимеразасини рақобатли ингибиция қилиб, унинг синтезини блоклайди. In vitro шароитида ацикловир оддий герпеснинг вируси - Herpes simplex нинг I ва II турлари, Varicella zoster вирусига ва цитомегаловирусга нисбатан самаралидир; Эпштейн-Барр вирусини ингибиция қилиш учун эса, юқорироқ концентрациялари талаб қилинади. In vivo шароитида ацикловир энг аввало терапевтик ва профилактик жиҳатдан Herpes simplеx вируслари чақирган инфекцияларда самаралидир.

Қўллаш усули ва дозалари


Ичга қабул қилиш учун.
Ацикловир-Ника таблеткаларини овқатланиш вақтида қабул қилиш мумкин, чунки таом қабул қилиш унинг сўрилишини аҳамиятли даражада бузмайди. Таблеткалар 50 мл сувда эритилиши, ёки бутунлигича битта тўлиқ стакан сув билан ичган ҳолда ютилиши мумкин. Ацикловир-Ника препаратининг юқори дозаларини ичга қабул қилаётган пациентлар етарли миқдорда суюқлик ичишлари керак.