КАРБАМАЗЕПИН-НИКА
КАРБАМАЗЕПИН-НИКА

  • АТС коди : N03AF01
  • ХПН : Карбамазепин
  • Дори шакли : Таблеткалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Тиришишга қарши восита.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши

-     тутқаноқ: иккиламчи тарқалиши билан ёки усиз мураккаб ёки оддий парциал тутқаноқ ҳуружлари (ҳушдан кетиш билан ёки усиз); тарқалган тоник-клоник тутқаноқ ҳуружлари; тутқаноқ ҳуружларининг аралаш шакллари (карбамазепин монотерапия кўринишида ҳам, мажмуавий даволаш таркибида ҳам қўлланиши мумкин; карбамазепин одатда кичик /petit mal, абсанс/ ва миоклоник ҳуружларда самарали эмас);

-     ўткир маниакал ҳолатлар ва зўрайишларни олдини олиш ёки зўрайишларнинг клиник кўринишларини кучсизлантириш мақсадида, биполяр аффектив бузилишларнинг ушлаб турувчи давоси;

-     алкоголли абстиненция синдроми;

-     тарқоқ склерозда уч шохли нервнинг идиопатик невралгияси ва уч шохли нерв невралгияси (типик ва нотипик); тил-томоқ нервининг идиопатик невралгияси;

-     оғриқ синдромли диабетик нейропатия;

-     марказий келиб чиқишга эга қандсиз диабет; нейрогормонал табиатли полиурия ва полидипсия.

Тўғри қўллаш ҳақида маълумот

Қўллаш усули ва дозалари

Карбамазепин-НИКА монотерапия кўринишида ҳам, мажмуавий даволаш таркибида ҳам қўлланилиши мумкин.

Препаратни овқатланиш вақтида, ундан олдин, кейин ёки овқатланишлар оралиғида кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш мумкин.

Катталар.

Тутқаноқ

Доза индивидуал равишда танланади. Оптимал дозани танлаш учун карбамазепиннинг қон плазмасидаги концентрациясини назорат қилиш мумкин.

Карбамазепиннинг қон плазмасидаги терапевтик концентрацияси 4-12 мкг/мл (17-50 мкмол / г) ни ташкил қилади.

Қабул қилинган бошқа тутқаноққа қарши препаратларга карбамазепин қўшилганда карбамазепиннинг дозаси аста-секин оширилади. Агар зарурат бўлса, қабул қилинган препаратнинг дозаларини мос равишда тузатиш киритиш зарур. Катталар учун бошланғич дозаси суткада 1-2 марта 100-200 мг ни ташкил этади. Сўнгра оптимал даволаш самарасига эришилгунга қадар дозни аста-секин оширилади; одатда дозани суткада 2-3 марта 400 мг гача эришилади. Максимал суткалик доза 1600-2000 мг.

Кекса ёшдаги пациентларда даволашни кичик дозадан бошлаш тавсия қилинади, лекин ушбу пациенталар тоифаси учун дозалар юқорида кўрсатилганлардан фарқланишига асослар йўқ.

Уч шохли нерв невралгиясида тавсия қилинган бошланғич доза суткада 200-400 мг ташкил қилади. Доза қониқарли клиник самара олингунга қадар босқичма-босқич ошириб борилиши мумкин, айрим ҳолатларда у суткада 1600 мг ни ташкил қилиши мумкин. Оғриқ синдроми ремиссия босқичига ўтишни бошлагандан сўнг, доза аста-секин пасайтирилиши мумкин.

Алкоголли абстиненция синдроми

Ўртача доза суткада 3 марта 200 мг ни ташкил қилади. Оғир ҳолатларда илк бир неча кун давомида доза оширилиши мумкин (масалан, суткада 3 марта 400 мг гача).

Алкоголли абстиненциянинг оғир кўринишларида даволаш карбамазепинни седатив-ухлатувчи препаратлар билан мажмуада қўллаш билан бошланади (масалан, клометиазол, хлордиазепоксид билан). Ўткир фазадан ўтилгандан сўнг, карбамазепин билан даволаш монотерапия кўринишида давом эттирилиши мумкин.

Марказий келиб чиқишга эга қандсиз диабет

Катталар учун ўртача доза суткада 2-3 марта 200 мг ни ташкил этади. Болаларда препарат дозаси боланинг ёши ва тана вазнига мувофиқ ҳолда камайтирилиши лозим. 

Оғриқ синдромли диабетик нейропатия

Карбамазепиннинг ўртача дозаси суткада 2-4 марта 200 мг ни ташкил қилади.

Ўткир маниакал ҳолатлар ва аффектив (биполяр) бузилишларнинг ушлаб турувчи давоси

Суткалик доза 400-1600 мг ни ташкил қилади. Ўртача суткалик доза – 400-600 мг (2-3 марта қабул қилиш билан). Ўткир маниакал ҳолатда карбамазепин дозасини етарли даражада тез ошириш керак. Биполяр бузилишларни ушлаб турувчи даволаш ҳолатида, оптимал ўзлаштираолишини таъминлаш мақсадида, дозани босқичма-босқич катта бўлмаган миқдорда ошириб бориш тавсия қилинади.

Болаларда қўлланилиши

Болаларда карбамазепинни қўллашнинг асосий кўрсаткичи тутқаноқ ҳисобланади. Препаратнинг ушбу дори шакли 3 ёшдан катта болаларда катталардаги каби тутқаноқ шаклларини даволаш учун қўлланилиши керак.

Даволашни суткада 100 мг дозадан бошлаш мумкин; доза аста-секин оширилади, ҳафтасига 100 мг дан ошмайди. Болалар учун самарасини бир маромда тутиб турвчи дозалари суткада 10-20 мг / кг тана вазни (бўлиб қабул қилишларда) ҳисобига кўра ўрнатилади:

- 3 ёшдан 5 ёшгача - 200–400 мг (1–2 қабул қилишга),

-6 ёшдан 10 ёшгача  - 400–600 мг (2–3 қабул қилишга),

-11 ёшдан 15 ёшгача  - 600–1000 мг (2–3 қабул қилишга),

-15 ёшдан катта ўсмирларга катталар дозалари қўлланилади.

Болалар учун максимал суткалик доза:

- 6 ёшгача — 35 мг/кг,

- 6 ёшдан 15 ёшгача - 1000 мг,

- 15 ёшдан катта ўсмирларга - 1200 мг.

3 ёш ва ундан кичик ёшдаги болалар учун тавсия этилган бошланғич дозаси суткада 20-60 мг ни ташкил этганлиги сабабли, ҳар куни суткада 20-60 мг дан аста-секин ошиб бориши билан карбамазепинни бошқа дозалаш (суспензия) шаклида қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Препаратни қабул қилишни тўхтатиш

Препаратни тўсатдан тўхтатиш тутқаноқ хуружларини қўзғатиши мумкин. Агар тутқаноғи бўлган пациентларда препаратни бекор қилиш зарур бўлса, бошқа тутқаноққа қарши воситаларга ўтиш бундай ҳолатларда кўрсатилган дори врситаси остида амалга оширилиши керак (масалан, диазепам - вена ичига ёки ректал равишда, ёки вена ичига юборилган фенитоин).


Foydalanish bo'yicha yo‘riqnomaga o'zgartirishlar kiritildi. Yangilangan yo‘riqmomalar yuqorida PDF formatida mavjud.