Қўлланилиши
- Хавф омиллари (масалан, қандли диабет, гиперлипидемия, артериал гипертензия, семириш, чекиш, кекса ёш) мавжуд бўлганда, ўткир миокард инфаркти ва такрорий миокард инфарктининг бирламчи профилактикаси.- Нотурғун стенокардия (жумладан, ўткир миокард инфаркти ривожланиши гумон қилинганда) ва турғун стенокардия.
- Инсультни олдини олиш (шу жумладан бош мия қон айланишини ўткинчи бузилишлари бўлган беморларда).
- Қон томирлардаги операциялар ва инвазив аралашувлардан (масалан, аортокоронар шунтлаш, уйқу артерияларни эндартерэктомияси, артериовеноз шунтлаш, тож артерияларни ангиопластикаси ва стентлаш, уйқу артерияларни ангиопластикаси) кейинги тромбоэмболияларни олдини олиш.
- Чуқур веналар тромбози ва ўпка артерияси ва унинг шохларининг тромбоэмболиясини (шу жумладан, катта жарроҳлик аралашувлари натижасида узоқ муддат иммобилизация қилинганида) олдини олишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ацекард® препарати таблеткаларини овқатланишдан энг камида 30 минут олдин катта миқдордаги сув билан қабул қилиш мақсадга мувофиқ. АСКнинг ўн икки бармоқли ичакнинг ишқорий муҳитида ажралишини таъминлаш учун таблеткаларни синдириш, майдалаш ёки чайнаш шарт эмас. Ацекард® таблеткалари суткада 1 маҳал ёки кун ора қабул қилинади.Ацекард® узоқ муддат қўллаш учун мўлжалланган. Даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади. Хавф омиллари мавжуд бўлганда ўткир миокард инфарктининг бирламчи профилактикаси: суткада 100 мг ёки 300 мг дан кунора (биринчи таблеткани тезроқ сўрилиши учун чайнаш лозим).
Такрорий миокард инфаркти профилактикаси, турғун ва нотурғун стенокардия: суткада 100-300 мг.
Нотурғун стенокардия (ўткир миокард инфракти ривожланишига гумон бўлганда): ўткир миокард инфаркти ривожланишига гумон пайдо бўлганидан сўнг, бемор томонидан 100-300 мг бошланғич доза (янада тезроқ сўрилиши учун таблеткани синдириш, майдалаш ёки чайнаш зарур) имкон қадар тезроқ қабул қилиниши шарт. Миокард инфаркти ривожлангандан сўнг, кейинги 30 кун ичида 200-300 мг/кун доза сақланиб турилиши шарт. 30 кундан сўнг такрорий миокард инфаркти профилактикаси учун мос келувчи муолажа буюрилиши лозим.
Ишемик инсульт ва бош мия қон айланишини ўткинчи бузилишларини олдини олиш: суткада 100-300 мг.
Томирларда ўтказилган жарроҳлик ёки инвазив аралашувлардан кейинги тромбоэмболияларни олдини олиш: суткада 100-300 мг.
Чуқур веналар тромбози ва ўпка артерияси ва унинг шохларининг тромбоэмболияларини олдини олиш: суткада 100 мг ёки кунора 300 мг.
Дори препаратининг бир ёки бир неча дозалари ўтказиб юборилгандаги ҳаракат: ўтказиб юборилган таблеткани шу ҳақда ёдингизга тушиши билан дарҳол қабул қилинг, сўнг қабул қилишни одатий тартибда давом эттиринг. Дозани икки ҳисса ошириб юборишнинг олдини олиш учун, агар кейинги таблеткани қабул қилиш вақти яқин келиб қолса, ўтказиб юборилган таблеткани қабул қилманг.
Дори препаратини биринчи қўллашда ва унинг бекор қилинишидаги таъсири хусусиятлари: Дори препаратини биринчи қўллашда ва унинг бекор қилинишидаги таъсири хусусиятлари кузатилмаган.