ЦИПРОФЛОКСАЦИН-НИКА
ЦИПРОФЛОКСАЦИН-НИКА

  • АТС коди : J01MA02
  • ХПН : Ципрофлоксацин (ципрофлоксацин гидрохлориди кўринишида)
  • Дори шакли : Қобиқ билан қопланган таблеткалар.
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши

Ципрофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион ва яллиғланиш касалликлари:

Катталарда:

-Нафас йўллари инфекцияси. Ципрофлоксацинни Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus spp., Escherichia coli, Pseudomonas aeruginosa, Haemophilus spp., Moraxella catarrhalis, Legionella spp. ва стафилококклар чақирган зотилжамда буюриш тавсия қилинадти;

- асосан грамм мусат микроорганизмлар, Pseudomonas aeruginosa ёки стафилококклар чақирган ўрта қулоқ инфекцияси (ўрта отит), ёндош бўшлиқ инфекцияси (синусит);

- буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари инфекцияси;

- жинсий аъзолар инфекцияси, жумладан аднексит, гонорея, простатит;

- кўз инфекциялари;

- овқат ҳазм қилиш тизими (меъда ичак тизимини бактериал инфекцияси, жумладан оғиз, тишлар, жағлар, перитонит), ўт пуфаги ва сафро чиқариш йўлларининг;

- тери қопламалари, шиллиқ қаватлар ва юмшоқ тўқималарнинг;

- таянч-ҳаракат аппаратининг инфекциялари

- Neisseria meningitidis чақирган инвазив инфекциялар профилактикасида;

- қорин бўшлиги инфекциясида

- Ципрофлоксацин иммунитети пасайган беморларда инфекцияларни олдини олиш ва даволаш учун (иммунодепрессантлар билан даволашда), шунингдек куйдиргининг ўпка шаклини (Bacillus anthracis инфекцияланиш) инфекцион-яллиғланиш касалликларини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Педиатрияда қўлланиши

5 ёшдан 17 ёшгача ўпка муковисцидози бўлган болаларда Pseudomonas aeruginosa чақирган асоратини даволаш.

Куйдиргининг ўпка шаклини (Bacillus anthracis инфекцияланиш) олдини олиш ва даволаш.

Болаларда ципрофлоксацин бўғимларга ва бўғим олди тўқималарига ножўя таъсир кўрсатганлиги учун кутиладиган фойда хавфдан устун бўлган холларда қўллаш мумкин.

 

Тўғри фойдаланиш хақида маълумот

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат тахмин қилинган ёки тасдиқланган инфицирланишдан сўнг қабул қилинади

Ичга буюрилади. Таблеткаларни бутунлигича, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга овқатдан кейин ютиш керак. Таблеткалар оч қоринга қабул қилинганида фаол модда тезроқ сўрилади.

Ципрофлоксацин дозаси ва даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига инфекциянинг турига, пациентнинг ёшига, вазнига ва буйрак фаолиятига боғлиқ. Тафсия этилган одатий дозалар:

- Қуйи нафас йўлларининг енгил ва ўртача даражали инфекцияларида – 500 мг суткада 2 марта. Даволаш курси – 7-14 кун.

- Ўткир синуситда – 500 мг суткада 2 марта. Даволаш курси – 10 кун.

- Тери ва юмшоқ тўқималарнинг енгил ва ўртача даражали инфекцияларида – 500 мг суткада 2 марта. Даволаш курси – 7-14 кун.

- Суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларида – енгил ва ўртча даражали – 500 мг суткада 2 марта. Даволаш курси – 4-6 ҳафта.

- Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида – 500 мг дан суткада 2 марта; даволаш курси – 7-14 кун, аёллардаги асоратланмаган циститда – 3 кун.

- Сурункали бактериал простатитда – 500 мг дан суткада 2 марта, даволаш курси – 28 кун.

- Асоратланмаган гонореяда –500 мг бир марта.

- Қорин тифида – 500 мг дан 2 марта. Даволаш курси – 10 кун

- Инфекцион диареяда –500 мг дан 2 марта. Даволаш курси – 5-7 кун.

- Асоратланган интраабдоминал инфекцияларда – 500 мг дан ҳар 12 соатда 7-14 кун давомида.

- Бошқа инфекцияларда – 500 мг дан суткада 2 марта.

Куйдиргининг ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш учун – 500 мг дан суткада 2 марта 60 кун давомида.

Педиатрияда:

- Муковисцидози бўлган 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда Pseudomonas aeruginosa чақирган асоратларни даволашда – 20 мг/кг суткада 2 марта. (максимал доза 1500 мг). Даволашнинг давомийлиги – 10-14 кун.

- Куйдиргининг ўпка шаклида (олдини олиш ва даволаш) – 15 мг/кг кунига 2 марта.

Максимал бир марталик доза – 500 мг, суткалик – 1000 мг. Ципрофлоксацинни умумий қабул қилишнинг давомийлиги – 60 кун.

Сурункали буйрак етишмовчилиги:

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун препаратнинг тавсия қилинган дозаларини жадвали:

 

Креатинин клиренси

мл/мин

Доза

>50

Дозалашнинг одатдаги тартиби

30-50

500 мг 12 соатда 1 марта

5-29

500 мг 18 соатда 1 марта

Гемо- ёки перитонеал диализда бўлган беморлар

диализдан кейин 500 мг 24 соатда 1 марта