ЭРИТРОМИЦИН-НИКА
ЭРИТРОМИЦИН-НИКА

  • АТС коди : J01FA01
  • ХПН : Эритромицин – 100 мг, 250 мг, 500 мг
  • Дори шакли : Ичакда эрийдиган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Антибиотиклар (гр. макролидов).

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши

Эритромицинга сезгир қўзғатувчилар томонидан чақирилган бактериал инфекциялар:
- ЛОР-аъзолари инфекциялари (ларингит, фарингит, тонзиллит, синусит, ташқи ва ўрта отитлар);
- қуйи нафас йўллари инфекциялари (трахеит, бронхит, пневмония);
- тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (терининг йирингли касалликлари, жумладан инфекцияланган жароҳатлар, кўп ётиш туфайли эзилган ёки қотиб қолган тана соҳалари, II-III даражали куйишлар, трофик яралар);
- ўт чиқариш йўллари инфекциялари (холецистит);
- ҳомиладорларда Chlamydia trachomatis томонидан чақирилган сийдик-жинсий инфекциялари;
- тетрациклинларни ўзлаштира олмасликда ёки самарасизлигида, катталарда асоратланмаган хламидиоз (сийдик чиқариш йўлларининг қуйи соҳаларида ва тўғри ичакдаги локализацияси билан);
- бирламчи таносил (пенициллинларга аллергияси бўлган пациентларда);
- гонорея;
- скарлатина, легионеллёз (легионерлар касаллиги), листериоз, трахомада қўлланилади.
-ревматизм билан оғриган беморларда стрептококкли инфекция зўрайишининг олдини олиш (тонзиллит, фарингит).
-хавф омилларига (юрак нуқсонлари, протезланган клапанлар ва бошқалар) эга беморларда стоматологик аралашув ва ЛОР-аъзоларидаги операцияларда инфекцион эндокардитнинг олдини олиш.
Эритромицин пенициллин ва пенициллин гуруҳи бошқа антибиотикларига, шунингдек бошқа бета-лактамларга аллергия бўлганда, заҳира антибиотиги ҳисобланади

Тўғри қўллаш ҳақида маълумот 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар. Препаратни овқатдан 1-2 соат олдин ёки овқатдан 2-3 соатдан сўнг қабул қилинади. Таблеткаларни чайнамасдан, бўлмасдан, етарли миқдорда сув билан ичилади.
Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирлар.
Бир марталик доза - 250-500 мг
Суткалик доза - 1000-2000 мг (1-2 г).
Эритромицин суткада 4 маҳал қабул қилинади, қабул қилишдан орасидаги оралиқ – 6 соат. Эритромициннинг суткада 1 г дан ортиқ бўлмаган дозасида препаратни 2 маҳаллик қуллашта қабул қилиш мумкин (ҳар 12 соатда 500 мг дан).
Оғир инфекцияларда эритромициннинг суткалик дозаси 4 г (4000 мг) гача оширилиши мумкин.
Максимал суткалик доза – 4 г (4000 мг).
Даволаш курси - 5-14 кун, симптомлар йўқолгандан сўнг, даволаш яна 2 кун давом эттирилади.
Турли локализацияли стрептококкли инфекцияларни даволаш (жумладан, тонзиллофарингит): камида 10 кун давом эттирилиши шарт.
Ўсмирлик тошмаларида (ҳуснбузарлар): махаллий даволаш билан биргаликда 250 мг дан суткада 2 маҳал, сўнгра, даволаниш бошлангандан 1 ойдан кейин бемор ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, доза 250 мг дан суткада 1 маҳалгача пасайтирилиши мумкин.
Ҳомиладорлик давридаги сийдик-жинсий хламидийли инфекцияларда: 500 мг дан суткада 4 маҳал, камида 7 кун давомида ёки (бундай доза ёмон ўзлаштира олинганда) – 250 мг дан суткада 4 маҳал (ёки 500 мг дан суткада 2 маҳал ҳар 12 соатда) камида 14 кун давомида.
Асоратланмаган хламидиозда (уретрал, эндоцервикал ёки ректал), тетрациклин антибиотикларни ўзлаштира олинмаганда : 500 мг дан суткада 4 маҳал, камида 7 кун давомида.
Бирламчи таносилни даволаш: курслик доза 30-40 г га тенг. Даволаш давомийлиги – 10-15 кун, қабул қилишлар сони – суткада 4 маҳал. Даволашни вена ичига юборишдан бошлаш, ва кейинчалик перорал дори шаклларига ўтиш афзалроқ.
Гонореяда: 500 мг дан ҳар 6 соатда 3 кун давомида, кейинчалик 250 мг дан ҳар 6 соатда 7 кун давомида.
Дифтерияли бактерия ташувчиликни даволаш: 250 мг дан суткада 2 маҳал, камида 7 кун.
Кўкйўталда: 100-250 мг дан суткада 4 маҳал, даволаш курси 5-14 кун.
Скарлатинада (қизилча касаллиги):даволаш курси – камида 10 кун.
Легионеллёзда (легионерлар касаллиги): 2-4 г га тенг суткалик дозада, касалликнинг клиник симптоматикаси йўқолгунча қадар (14 кундан кам болмаган) 4 га бўлинган ҳолда қабул қилинади (500-1000 мг дан, суткада 4 маҳал).
Листериозда: 250-500 мг дан суткада 4 маҳал, камида 7 кун, этиотроп муолажа нормал тана ҳарорати кузатилишининг 6-7 кунигача, оғир кўринишларида эса – 14-21 кунигача амалга оширилади.
Эритразмда: 250 мг дан суткада 4 маҳал, 5-7 кун давомида, ташқи қўллаш учун воситлар билан биргаликда.
Амёбали дизентерияда: 250 мг дан суткада 4 маҳал. Даволаш давомийлиги - 10-14 кун.
Ревматизм билан оғридиган беморларда стрептококкли инфекциялар (тонзиллит, фарингит) зўрайишининг олдини олиш: 250-500 мг дан суткада 4 маҳал, даволаш курсининг давомийлиги –камида 10 кун.
Юрак нуқсонларига эга бўлган беморларда стоматологик аралашув ва ЛОР-аъзоларидаги операцияларда инфекцион эндокардитнинг олдини олиш: 1 г (1000 мг) дан даволаш ёки ташхислаш амалиётидан 1-2 соат олдин, кейинчалик 500 мг дан ҳар 6 соатда, умумий 8 марта қабул қилинади.
6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар.
Йош, тана вазни ва инфекциянинг оғирлигига қараб-кунига 30-50 мг / кг суткада 2-4 махал. Жиддий инфекциялар бўлса, дозани икки баравар ошириш мумкин.
Стрептококк инфекциясининг олдини олиш учун (тонзиллит, фарингитда): кунига 20-30 мг / кг, курс давомийлиги - камида 10 кун.
Юрак нуқсонларига эга бўлган беморларда септик эндокардитнинг олдини олиш учун: терапевтик ёки диагностик процедурадан 1 соат олдин 20 мг / кг, кейин 10 мг / кг, қайта 6 соатдан кейин.
Пневмония билан касал болаларда –суткада 50 мг / кг 4 махал, камида 3 ҳафта.