БЕСИПТОЛ-НИКА
БЕСИПТОЛ-НИКА

  • АТС коди : J01EE01
  • ХПН : сульфаметоксазол, триметоприм
  • Дори шакли : таблеткалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : антибактериал синетик восита (сульфаниламидлар гурухи)

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши

- пневмоцист пневмония, токсоплазмоз, нокардиоз;
- сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.
Сурункали бронхитни зўрайиши (фақат  БEСИПТОЛ-НИКА бактериологик сезувчанлик аниқланганидан кейин).
Болалардаги ўткир отит (фақат  БEСИПТОЛ-НИКА бактериологик сезувчанлик аниқланганидан кейин).
Препарат шунингдек акне, ўт йўлларининг инфекциялари, бруцеллёз (бошқа дори препаратлари билан мажмуада), юмшоқ шанкр, Burkholderia cepacia (Pseudomonas cepacia) чақирган кистоз фиброздаги инфекцияда, гонорея, венерик гранулёма (чов гранулёмаси), листериоз, сохта вабо, мадуромикоз (мицетома), ўрта отит, кўк йўтал, қорин тифи ва паратиф, Уипл касаллигини даволашда ҳам қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин дарҳол кўп миқдордаги сув билан қабул қилинади. Препаратни суткада 2 марта (ҳар 12 соатда) қабул қилиш керак.

Катталарга 960 мг (2 таблетка) суткада 2 марта буюрилади. Оғир инфекцияларда икки қабулга бўлинган 2,88 г (6 таблетка) буюриш мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга узоқ муддатли қўллашда паст дозалар буюрилади.

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларга – 240 мг (1/2 таблетка).

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 480 мг (1 таблетка). Қабул қилишлар сони – суткада 2 марта.

Муқобил, болаларга тана вазнига 24 мг/кг дозада суткада 2 марта буюриш мумкин.

6 ойликкача бўлган янги туғилган чақалоқларга ядроли сариқлик ривожланиши хавфи туфайли, препарат қўллаш мумкин эмас, аммо препарат 4 ҳафталиккача бўлган янги туғилган чақалоқларда пневмоцист пневмонияни олдини олиш ёки даволаш учун қўлланиши мумкин.

Пневмоцист пневмонияни даволаш учун катталар ва 4 хафталикдан ошган болаларга:

препарат юқори дозаларида – тана вазнига120 мг/кг ча, 2-4 қабулга бўлинган, 14-24 кун давомида буюрилади. Гемотологик назоратни амалга ошириш керак; қон манзарасини ўзгариши ҳолида фолат кислотасини буюриш керак.

ОИТС бўлган катталарда олдини олиш мақсадида препаратнинг стандарт дозаси 960 мг (2 таблетка) суткада 2 мартани ташкил қилади, аммо бундай дозаларни қўллашда ножўя самараларнинг ривожланишини эҳтимоли юқори. Муқобил, қуйидаги тартибларда қўллаш мумкин: суткада 960 мг (ҳар хафтада 7 кун); суткада 960 мг икки кунда бир марта (ҳар хафтада 3 кун); 960 мг суткада 2 марта, икки кунда бир марта (ҳар хафтада 3 кун). Болаларга олдини олиш учун стандарт дозаларни буюриш мумкин: дозалар хафтада кетма-кет 3 кун ёки ҳар хафтада 7 кун буюрилади.