ЙОДАСК® 200мг
ЙОДАСК® 200мг

  • АТС коди : Н03СА
  • ХПН : Калий йодид
  • Дори шакли : Таблеткалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Йод препаратлари.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения


Қўлланилиши

• Йод танқислиги бўлган худудларда яшайдиган одамларда биринчи навбатда, болаларда, ўсмирларда, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда бўқоқни ривожланишини ва йод етишмовчилигини олдини олиш.
• Йод танқислиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни дорилар билан ёки хирургик даволаш курси ўтказилганидан кейинги бўқоқни қайталланишини олдини олиш.
• Тиреотоксикознинг яққол шаклларида операцияга тайёрлаш.
• Йод танқислиги билан боғлиқ бўлган янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирларда бўқоқни даволаш.
• Диффуз (эутиреоид) бўқоқни даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар. Препаратни суткалик дозасини эрталаб овқатдан кейин, бир марта, етарли миқдордаги суюқлик билан ичиш керак. Чақалоқлар ва 3 ёшгача бўлган болаларга препарат майдаланган шаклда берилиши мумкин. Препаратни профилактик мақсадларда қўллаш, одатда, бир неча ой ёки йиллар давомида, ва кўпинча умр бўйи амалга оширилади. Янги туғилган ва эмизувлик чақалоқларда бўқоқни даволаш учун кўп ҳолларда 2-4 ҳафта етарли, болалар ва катталарда - 6-12 ой ёки ундан кўп. Профилактик чоралар ёки қалқонсимон без касалликларини даволаш учун препаратни қўллашнинг дозаси ва давомийлиги масаласи шифокор томонидан индивидуал равишда ҳал қилинади.

Foydalanish bo'yicha yo‘riqnomaga o'zgartirishlar kiritildi. Yangilangan yo‘riqmomalar yuqorida PDF formatida mavjud.