СЕДОНИК®
СЕДОНИК®

  • ХПН : Мажмуавий препарат
  • Дори шакли : Капсула
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Седатив восита.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения


Қўлланилиши

Седатив восита сифатида турли этиологияли неврозлар; таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, юқори толиқиш, паришонхотирлик билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари; нерв қўзғалиши, уйқунинг бузилишлари ёки уйқусизлик (енгил шакллари); нейроциркуляр дистониянинг гипертоник ва кардиал турлари, астеник синдромнинг гиперстеник шаклида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Оғиз орқали катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 та капсуладан кунига 3 марта, овқатдан кейин 30 дақиқа ўтгач, 100 мл дан кам бўлмаган суюқлик билан қабул қилиш буюрилади. Даволаш курси – 4 ҳафта. Зарурат бўлганида уни 10-15 кундан кейин такрорлаш мумкин. Йил давомида даволаш курсини 2-3 марта такрорлаш тавсия қилинади.