ФОРСИЛ® ЭКСПРЕСС
ФОРСИЛ® ЭКСПРЕСС

  • АТС коди : М01АЕ01
  • ХПН : ибупрофен
  • Дори шакли : капсулалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. Пропион кислотасининг ҳосилалари.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения


Қўлланилиши

Форсил® экспрессни мигренсимон бош оғриғи, тиш оғриғи, орқада оғриқ, невралгиялар, оғриқли хайз келиши, ревматик ва мушак оғриқларини енгиллаштириш учун қўлланилади.

Форсил® экспресс оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, иситма туширувчи таъсирларни кўрсатади, шамоллаш ва грипп симптомларини енгиллаштиришда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Форсил® экспресс катталар ва 12 ёшдан катта болаларга буюрилади. Препарат қисқа муддатда қўллаш учун мўлжалланган.

Ичга қабул қилиш учун, овқатдан кейин оз миқдордаги сув билан ичилади.

1-2 капсуладан кунига 3 мартагача, иложи борича қабуллар ўртасида камида 4 соатлик интервалга риоя қилган ҳолда қўллаш керак.

24 соат давомида 6 капсуладан кўп қабул қилиш керак эмас.

Энг кам вақт давомида симптомларни енгиллаштирииш учун зарур бўлган минимал самарали дозани қўллаш лозим.

Агар катталарга препаратни 10 кундан кўп қабул қилиш талаб қилинса (12 дан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга – 3 кундан кўп) ёки агар симптомлар сақланса ёки кучайса, даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.