ФЛУКОНАЗОЛ-НИКА
ФЛУКОНАЗОЛ-НИКА

  • АТС коди : J02AC01
  • ХПН : Флуконазол
  • Дори шакли : Капсулалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Замбуруғларга қарши восита.

Фойдаланиш бўйича кўрсатмалар

ФЛУКОНАЗОЛ-НИКА

Фармакологик хусусиятлари
Замбуруғларга қарши препарат, триазол ҳосиласи. Таъсир механизми замбуруғ ҳужайрасининг цитохром Р450 га қарам 14α-деметилаза ферментини яққол ингибиция қилиниши ва бунинг оқибатида замбуруғнинг ҳужайра деворини асосий компоненти - эргостеролнинг синтезини бостирилиши билан боғлиқ. Candida spp., Microsporum spp. Trichoptyton spp. Cryptococcus nеoformans, Blastomyces dermatitides. Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ларга нисбатан юқори фаол.

Қўлланилиши
- криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва шу инфекциянинг бошқа соҳаларда жойлашган турлари (шу жумладан ўпка, тери), ҳам иммунитети нормал бўлган беморларда, ҳам иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда (шу жумладан ОИТС бўлган беморларда, аъзоларни кўчириб ўтказишда): препарат ОИТС бўлган беморларда криптококкли инфекцияни олдини олиш учун ишлатилиши мумкин;
- тарқалган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Даволаш хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда, цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курсларини ўтаётган беморларда, шунингдек кандидозни ривожланишига олиб келувчи бошқа омиллар бўлганида ҳам ўтказилиши мумкин;
- шиллиқ қаватларнинг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлиқ оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач кандидози ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери кандидозлари: ОИТСли беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш;
- генитал кандидоз: қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш мақсадида профилактик қўллаш (йилига 3 ва ундан кўп ҳолларда); кандидозли баланит;
- цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш;
- тери микозлари, шу жумладан оёқ панжаси, тана, чов соҳаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикозлар ва тери кандидозида қўлланади.