Қўлланилиши
- Кальций ва Д3 витамини танкислигини даволашда ва олдини олиш;
- Кальций ва Д3 витаминининг танқислик хавфи бўлган пациентларда остеопорозни даволашда кальций ва Д3 витамини, қўшимча даволаш сифатида қабул қилиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Кальций ва/ёки Д3 витамини танқислиги:
катталар ва 12 ёшдан катта болаларга: 1 таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади.
Остеопорозда қўшимча даволаш:
катталарга 1 таблеткалан кунига 2-3 марта буюрилади.
Буйрак етишмовчилиги (қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар):
Кальций Д3 Ника огир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Таблеткаларни чайнаш ёки сўриш мумкин ҳамда овқатланиш вақтида қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Пациентларнинг махсус гуруҳлари
Жигар функцияси бузилган пациентлар
Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Буйрак функцияси бузилган пациентлар
Оғир буйрак етишмовчилигида Кальций Д3 Ника препаратини қўллаш мумкин эмас.
Кекса пациентлар
Катталар учун мўлжалланган доза билан бир хил. Креатинин клиренсининг пасайиш эҳтимолини инобатга олиш лозим.
Даволаш давомийлиги
Кальций ва/ёки Д3 витамини танқислигини даволаш ва олдини олиш учун қўлланилганда, даволаш курсининг ўртача давомийлиги энг камида 4-6 ҳафта. Йил давомида такрорий курслар сони индивидуал равишда аниқланади.
Остеопороз ва унинг асоратлари (суяк синишлари)ни специфик даволаш ва олдини олишга қўшимча сифатида қўлланганда, даволаш давомийлиги шифокор томонидан индивидуал равишда аниқланади.