Қўлланилиши
Бурун шиллиқ қаватини, бурун-халқум ва гаймор бўшлиқларидаги шишни камайтириш учун:
- шамоллаш касалликларида (ўткир ринит);
- бурун бўшлиқларининг яллиғланишида (ўткир синусит);
- евстахиит;
- аллергик ринитда; (шу жумладан, пичан иситмасида);
- ўткир отитда (ёрдамчи даволаш воситаси сифатида, чунки евстахиев найининг тешигини атрофидаги шиллиқ қаватининг шишини камайтиради).
Шунингдек бурун бўшлиғининг кўригини енгиллаштириши учун ёки жарроҳлик муолажаларида ҳам қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Интраназал қўлланилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун – ҳар бир бурун йўлига 2 мартадан суткада 2 маҳал пуркалади.
6 ёшдан 12 ёшгача болалар учун - ҳар бир бурун йўлига 1 мартадан кунига 2 маҳал пуркалади. Қўлланилиши орасида 10-12 соат интервалга риоя қилиш тавсия этилади.
Препаратни кунига 2 мартадан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.
Охирги аппликацияни бевосита ухлашдан олдин амалга ошириш тавсия этилади.
Препаратни бевосита қўллашдан аввал флаконни тана ҳароратигача иситиб олиш учун қўл кафтида ушлаб туриш керак. Препаратни қўллашдан олдин бурунни яхшилаб тозалаш зарур.
Назал спрейни биринчи қўллашдан олдин пуркагич каллагини бир неча марта босиш орқали унинг “калибровкасини” амалга ошириш керак. Тўғри пуркаш учун пуркагични вертикал тарзда шундай ушлаш керакки, пуркагич найи юқорига қаратилган бўлиши лозим. Сўнгра шаффоф ҳимоя қалпоғини олиб, пуркагич найини бурун йўлига жойлаштириб, тез ва кескин равишда пуркагични бир марта босиш ва босилган пуркагични қўйиб юбормаган ҳолда бурун йўлидан чиқариб олиш керак. Пуркаш вақтида бурун орқали бироз ҳаво ютиш керак, бу эритманинг оптимал тарзда киритилишига ёрдам беради. Пуркалинганда бошни орқага ташлаш тавсия этилмайди.
Даволаниш давомийлиги: препаратни 3-5 кундан ортиқ қўллаш тавсия килинмайди. Агар 3 кун давомида касаллик белгилари кучайса ёки яхшиланиш кўзатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Даволанишнинг максимал руҳсат этилган давомийлиги – 5–7 кун. Препаратни қайта қўллаш фақат бир неча кундан сўнг мумкин.