Қўллаш учун кўрсатмалар: Ортиқча вазн.
БФҚ «Кўк қаҳва - Slim» нинг таркибий қўшимчаларидан бири-қовурилмаган кўк қаҳва дуккаклари экстракти хисобланади. Кўк қаҳва таркибида ёғларни самарали сарфланишига таъсир кўрсатувчи хлороген кислотаси мавжуд. Хлороген кислотаси ингичка ичакда глюкозанинг сўрилишига қаршилик кўрсатади ва углеводларнинг умумий сўрилиш миқдорини камайтиради. Қондаги глюкоза миқдори камайганда организм ёғ кўринишида бўлган энергия захираларини сарфлай бошлайди, шу билан керакли қувватни олиш учун организм йиғиб қўйган ёғларни сарфлашга мажбур қилади.
«Кўк қаҳва - Slim» фаол таркибида С, Р, К, Е витаминлари мажмуаси, В гуруҳи витаминлари, микроэлементлар, органик кислоталар, полифеноллар, моддалар алмашинувида иштирок этадиган алмашинмайдиган моно- ва полисахаридлар мавжуд. Бу оксидланишга қарши ҳимояни таъминлайди, тўқималардаги ферментлар фаоллигини оширади, умумий мустаҳкамловчи, аллергияга қарши ва иммун тизимини кучайтирувчи таъсирлар кўрсатади, томирларни мустаҳкамлайди.
Қўлланилиш усули ва дозаси:
Мазкур препарат фақат перорал тарзда қабул қилинади.
Катталарга ва 12 ёшдан катта болаларга овқатланишдан олдин кунига 3 марта 1 та капсуладан қабул қилиш тавсия этилади. Қабул қилиш курси давомийлиги – 2 ҳафтадан 4 ҳафтагача. 1-2 ой танаффусдан кейин мутахассис билан маслаҳатлашилгандан сўнг такрорий қабул қилиш мумкин.