РИНОКСИЛ® КИДС КАПЛИ
РИНОКСИЛ® КИДС КАПЛИ

  • АТС коди : R01AA05
  • ХПН : Оксиметазолин
  • Дори шакли : Назал томчилари
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Лор аъзолари касаллик-ларини даволаш учун воситалар

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши

Бурун шиллиқ қаватини, бурун-ҳалқум ва гаймор бўшлиқларидаги шишни камайтириш учун:
- шамоллашли касалликларда (ўткир ринит);
- бурун бўшлиқларининг яллиғланишида (ўткир синусит);
- евстахиитда;
- аллергик ринитда (шу жумладан, пичан иситмасида);
- ўрта отитда (ёрдамчи даволаш воситаси сифатида, чунки евстахий найининг тешиги атрофидаги шиллиқ қаватининг шишини камайтиради) қўлланади.
Шунингдек, бурун бўшлиғини қўришни енгиллаштириши учун ёки жарроҳлик муолажаларида ҳам қўлланади.

Тўғри қўллаш ҳақида маълумот 

Қўллаш усули ва дозалари

Интраназал қўллайнилади.
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 2 маҳал буюриш лозим. Эхтиёткорлик билан ва  шифокор назорати остида.
Препаратни суткада 2 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Препаратни бевосита қўллашдан аввал флаконни тана ҳароратигача иситиб олиш учун қўл кафтида ушлаб туриш керак. Препаратни қўллашдан олдин бурунни яхшилаб тозалаш зарур.
Охирги аппликацияни бевосита ухлашдан олдин амалга ошириш тавсия этилади.
Қўллашдан олдин флаконни ўғириш керак. Препаратни бошни орқага ташлаб томизиш керак.
Даволаниш давомийлиги: препаратни 3-5 кундан ортиқ қўллаш тавсия килинмайди. Агар 3 кун давомида белгилари кучайса ёки яхшиланиш кўзатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Даволанишнинг максимал руҳсат этилган давомийлиги – 5 кун. Препаратни қайта қўллаш фақат бир неча кундан сўнг мумкин.