Қўлланилиши
Венотекс веналарнинг сурункали касалликлари симптомларини муолажа қилишда қўлланилади (симптомларни бартараф этиш ва енгиллаштириш).Вена-лимфа етишмовчилиги симптомларини муолажа қилиш:
- оғриқ;
- оёқлар тиришиши;
- оёқларда оғирлик ҳисси ва шишлар;
- оёқлардаги «чарчоқ».
Вена-лимфа етишмовчилиги аломатларини муолажа қилиш:
- оёқлар шиши;
- тери ва тери ости клетчаткасининг трофик ўзгаришлари;
- веналарнинг трофик яралари.
Ўткир ва сурункали бавосилнинг симптоматик муолажаси.
Қўллаш усули ва дозалари
Овқатланиш вақтида ичга қабул қилинсин.
Вена-лимфа етишмовчилигида тавсия қилинган доза – суткада 2 таблетка (бир ёки икки маҳал қабул қилиш билан): эрталаб, кундузи ва/ёки кечқурун.
Даволаниш курси давомийлиги бир неча ойни ташкил қилиши мумкин (ҳатто 12 ойгача). Симптомлар такрорий пайдо бўлган ҳолатда, шифокор тавсиясига кўра, даволаниш курси такрорланиши мумкин.
Ўткир бавосилда тавсия қилинган доза– суткада 6 таблетка: 3 таблеткадан эрталаб ва 3 таблеткадан кечқурун 4 кун давомида, сўнгра суткада 4 таблеткадан: 2 таблеткадан эрталаб ва 2 таблеткадан кечқурун кейинги 3 кун давомида.
Сурункали бавосилда тавсия қилинган доза– суткада 2 таблетка (бир ёки икки маҳал қабул қилиш билан).