Фармакотерапевтик гуруҳи :ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита. Махаллий қўллаш учун деконгестантлар ва бошқа назал препаратлар. Симпатомиметиклар.
Бурун шиллик каватини, бурун-халкум ва гаймор бушликларидаги шишни камайтириш учун:
шамоллаш касалликларида (уткир ринит);
бурун бушликларининг яллигланишида (уткир синусит);
евстахиитда;
аллергик ринитда; (шу жумладан, пичан иситмасида);
урта отитда (ёрдамчи даволаш воситаси сифатида, чунки евстахий наининг тешигини атрофидаги шиллик каватининг шишини камайтиради) кулланилади. Шунингдек, бурун бушликининг куришни енгиллаштириши учун ёки жаррохлик муолажаларида хам кулланилади.
Куллаш усули ва дозалари
Назал спрей.
2 ёшдан 6 ёшгача булган болаларда - суткада 2 махал, хар бир бурун йулига 1 мартадан сепилади. Эхтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида. Препаратини суткада 2 махалдан ортик куллаш мумкин эмас. Охирги аппликацияни бевосита ухлашдан олдин амалга ошириш тавсия этилади. Препаратни бевосита куллашдан аввал флаконни тана хароратигача иситиб олиш учун кул кафтида ушлаб туриш керак. Препаратни куллашдан олдин бурунни яхшилаб тозалаш зарур. Назал спрейни биринчи куллашдан олдин пуркагич каллагини бир неча марта босиш оркали унинг "калибровкасини" амалга ошириш керак. Тугри пуркаш учун пуркагични вертикал тарзда шундай ушлаш керакки, пуркагич найи юкорига каратилган булиши лозим. Сунгра шаффоф химоя калпогини олиб, пуркагич найини бурун йулига жойлаштириб, тез ва кескин равишда пуркагични бир марта босиш ва босилган пуркагични куйиб юбормаган холда бурун йулидан чикариб олиш керак. Пуркаш вактида бурун оркали бироз хаво ютиш керак, бу эритманинг оптимал тарзда киритилишига ёрдам беради. Пуркаш вактида бошни оркага ташлаш тавсия этилмайди. Даволаниш давомийлиги: препаратни 3-5 кундан ортик куллаш тавсия килинмайди. Агар 3 кун давомида белгилари кучайса ёки яхшиланиш кузатилмаса, шифокор билан маслахатлашиш зарур. Даволанишнина максимал рухат этилган давомийлиги - 5 кун. Препаратни кайта куллаш факат бир неча кундан сунг мумкин.