ТАЛАРИС 5мг
ТАЛАРИС 5мг

Қўлланилиши

1. Эректил дисфункцияда. «Таларис» препарати эрекциянинг бузилишлари, импотенцияда қўлланади. Таларис самарали таъсир фақат жинсий рағбатлантириш бўлганида кўрсатади 2. Простата бези хавфсиз гиперплазияси. «Таларис» препарати ПБХГ, простата бези аденомасининг симптомларини даволашда қўлланади. 3. ПБХГ ва эректил дисфункциянинг биргаликда аниқланган ҳолларда. «Таларис» препарати эрекциянинг бузилишлари ва ПБХГ, простата бези аденомасининг симптомларини даволашда қўлланади. Тўғри қўлланилиши ҳақида маълумот

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳар доим “Таларис” препаратини Сизнинг даволовчи шифокорингиз тавсияларига аниқ амал қилган ҳолда қўлланг. Агар Сиз нимадандир иккилансангиз, ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевтингиздан сўранг. “Таларис” препаратини катталар (эркаклар) овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қиладилар. 1. “Таларис” препарати эректил дисфункцияда керак бўлганда қўлланилиши учун. “Таларис” препаратининг тавсия этилган бошланғич дозаси кўпчилик беморда тахмин қилинаётган жинсий фаолликдан олдин 10 мг дозада қабул қилинади. Доза индивидуал самарадорлик ва бардошликка қараб 20 мг гача оширилиши ёки 5 мг гача камайтирилиши мумкин. Кўпчилик беморда қабул қилишнинг тавсия этилган максимал тез-тезлиги суткасига бир мартани ташкил қилади. Пациентлар препарат қабул қилинганда оптимал жавоб вақтини белгилашлари учун, препарат қабул қилинганидан кейин 36 соат ичида жинсий алоқага киришишлари мумкин. Шунинг учун беморларга тадалафилдан оптимал фойдаланиш бўйича маслахат беришда шуни хисобга олиш керак. 2. “Таларис” препарати эректил дисфункцияда кунига бир марта қўлланилиши учун “Таларис” препаратининг тавсия этилган бошланғич дозаси кунига бир марта, жинсий фаоллик вақтидан қатъий назар, ҳар куни тахминан бир вақтда қабул қилинадиган 2,5 мг дозани ташкил қилади. “Таларис” препаратининг суткалик бир марталик дозаси индивидуал самарадорлик ва бардошликка қараб 5 мг гача оширилиши мумкин. 3. “Таларис” препарати простата безининг ҳавфсизгиперплазиясида кунига бир марта қўлланилиши учун “Таларис” препаратининг кунига бир марта фойдаланиш учун тавсия этилган дозаси ҳар куни тахминан бир вақтда қабул қилинадиган 5 мг ни ташкил қилади. ДГПЖ учун терапия Тадалафил ва финастерид билан бошланганда, кунига бир марта фойдаланиш учун тавсия этилган “Таларис” препаратининг дозаси 26 ҳафта давомида ҳар куни тахминан бир вақтда қабул қилинадиган 5 мг ни ташкил қилади. 4. “Таларис” препарати эректил дисфункция ва простата хавфсизгиперплазиясида кунига бир марта қўлланилиши учун “Таларис” препарати тавсия этилган дозаси кунига бир марта, жинсий фаоллик вақтидан қатъий назар, ҳар куни тахминан бир вақтда қабул қилинадиган 5 мг дозани ташкил қилади.

  • АТС коди : G04BE08
  • ХПН : тадалафил
  • Дори шакли : қобиқ билан қопланган таблеткалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Урологик касалликларни даволаш учун восита. Эректил дисфункцияда ишлатиладиган восита

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения