Қўлланилиши
Аллергик касалликлар ва ҳолатларни белгиларга қараб даволаш:— йил давомидаги (персистирловчи) ва мавсумий (интермиттирловчи) аллергик ринит ва аллергик конъюнктивит (қичишиш, аксириш, ринорея, кўз ёшланиши, конъюнктивалар гиперемияси, бурун битиши);
— поллиноз (тошмали иситмали титроқ);
— эшакеми (жумладан, сурункали идиопатик эшакеми);
—Квинке шиши;
— қичишиш ва тошмалар билан бирга кечувчи бошқа касалликлар.
Қўллаш усули ва дозалари
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар бутунлигича ютган ҳолда овқатланиш вақтида ёки оч қоринга кичик миқдордаги сув ичиган ҳолда ичга қабул қилинади.Катталар ва 6 ёшдан катта болалар: кунлик бир марталик доза 5 мг ни ташкил қилади (1 таблетка).
Левоцетиризин организмдан буйраклар орқали чиқарилгани туфайли, препаратни қўллашда буйрак етишмочилиги бўлган беморларда ва кекса ёшдаги беморларда КК кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда дозага тузатиш киритиш керак.
ККни зардоб креатинини концентрациясидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш мумкин:
- эркаклар учун: КК (мл/дақ) = [140 - ёш (йил)] × тана вазни (кг)/72 × зардоб креатинини (мг/дл);
- аёллар учун: КК (мл/дақ) = [140 - ёш (йил)] × тана вазни (кг)/72 × зардоб креатинини (мг/дл) × 0.85.
Буйрак фаолиятининг енгил бузилиши бўлган беморларга (креатинин клиренси 50-79 мл/дақ) дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Ўртача оғирликдаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга (креатинин клиренси 30 дан 49 мл/дақ гача) тавсия қилинган доза – кун ора 5 мг.
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга (креатинин лкиренси 30 мл/дақ дан кам) тавсия қилинган доза 5 мг ҳар 3 кунда 1 маҳал.
Терминал босқичдаги беморларга (гемодиализда бўлган беморлар, креатинин клиренси 10 мл/дақ дан кам) препаратни қабул қилиш маън қилинган.
Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларга дозалаш юқорида кўрсатилган схема бўйича амалга оширилади.
Фақат жигар фаолияти бузилган беморларга дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Қўллаш давомийлиги кўрсатмаларга боғлиқ.
Мавсумий (интермиттирловчи) ринитни даволашда (ҳафтасига 4 кундан камроқ давр ичида симптомлар мавжуд бўлса ёки уларнинг умумий давомийлиги 4 ҳафтадан камроқ бўлса) даволаш давомийлиги симптоматиканинг чўзилишига боғлиқ; симптомлар йўқолганда даволаш тўхтатилиши ва симптомлар пайдо бўлганда эса қайтадан ўтказилиши мумкин.
Йил давомидаги (персистирловчи) аллергик ринитни даволашда (ҳафтасига 4 кундан кўпроқ давр ичида симптомлар мавжуд бўлса ёки уларнинг умумий давомийлиги 4 ҳафтадан кўпроқ бўлса), даволаш аллергенлар таъсирининг тўлиқ даври давомида давом эттирилиши мумкин.
Сурункали касалликларда (йил давомидаги ринит, атопик дерматит) даволаш давомийлиги 18 ойгача чўзилиши мумкин.
Агар Сиз АЛЬЦЕТРО® препаратини қабул қилишни унутиб қўйган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини босиш учун икка карра дозани қабул қилманг, одатий вақтда кейинги дозани қабул қилинг.