Қўлланилиши
- жарроҳлик хавфи юқори бўлган беморларда ва литотрипсиядан кейин беморларда ўт-сафро холестеринли тошларни эритиш учун қўлланади. Даволаш натижасини шартлари бўлиб фаолият кўрсатаётган ўт-сафро қопчаси ва диаметри 2 см дан катта бўлмаган тоза радиотранспарант холестерин тошларининг борлиги ҳисобланади.
- I ва II босқичидаги бирламчи билиар жигар циррози;
- бирламчи склерозланувчи холангит;
- гепатит (сурункали, фаол, шу жумладан сурункали аутоиммун атипик шакллари, сурункали ва ўткир вирусли гепатит);
- алкоголли бўлмаган стеатогепатит;
- жигарнинг токсик (шу жумладан алкоголли, дори воситалари таъсирида) шикастланишлари;
- муковисцидоз (жигарнинг кистозли фибрози);
- билиар рефлюкс-гастрит;
- билиар рефлюкс-эзофагит;
- билиар диспепсия;
- ўт-сафро йўлларини дискинезияси;
- болаларда жигарнинг холестатик касалликлари (шу жумладан ўт-сафро йўлларининг атрезияси);
- жигар трансплантациясидан кейинги холестаз;
- сурункали описторхоз;
- йўғон ичак саратони ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларда уни олдини олиш мақсадида (масалан, ярали колитда);
- ортиқча тана вазнли семизликка чалинган беморларда тана вазнини тез йўқотиш вақтида ўт-сафро тошларини ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида қўлланади.
Тўғри қўлланиши ҳақида маълумот
Қўллаш усуллари ва дозалари
Гепалюкс®
перорал тарзда қўллаш учун мўлжалланган. Капсулалар ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Дозалаш тартиби ва даволаш муддати шахсий белгиланади ва кўрсатмаларга, ҳамда бемор ҳолатининг оғирлик даражасига боғлиқ.