ФОРСИЛ® LIGHT
ФОРСИЛ® LIGHT

  • АТС коди : М01АЕ01
  • ХПН : ибупрофен
  • Дори шакли : капсулалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : ностероид яллиғланишга қарши восита

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши

Ибупрофен ревматоид артрит (шу жумладан, ювенил ревматоид артрит ёки Стилл касаллиги), анкилозловчи спондилит, остеоартроз ва бошқа норевматоид (серонегатив) артропатияларни даволашда оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида қўлланилади. Ибупрофен “музлаган елка” (бўғим қобиғининг яллиғланиши), бурсит, тендинит, тендовагинит ва белдаги оғриқ каби периартикуляр тўқималарнинг норевматик яллиғланишли жараёнларини даволаш учун тайинланади. Ибупрофен шунингдек пайлар чўзилиши каби юмшоқ тўқималарнинг шикастланишида оғриқ синдромини енгиллаштириш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Ибупрофен шунингдек дисменорея, тиш ва жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқ каби ҳолатларда кучсиз ва ўртача даражадаги оғриқ синдромини бартараф қилиш учун оғриқни қолдирувчи восита сифатида бош оғриғи, шу жумладан мигренни симптоматик енгиллаштириш учун қўлланилади.

 

Тўғри фойдаланиш хақида маълумот

Қўллаш усули ва дозалари

Қисқа вақт ичида минимал самарали дозадан фойдаланиш ножўя самарларни камайишига олиб келади.

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: 200 мг дан суткада 3-4 марта ичга қабул қилинади. Капсулани чайнамасдан, сув билан қабул қилинади. Препаратнинг қабуллари орасидаги вақт 6-8 соатни ташкил қилиши керак. Катталарда тез даволовчи самарага эришиш учун доза суткада 400 мг дан 3 мартагача оширилиши мумкин. Максимал суткалик доза 1200 мг ни ташкил қилади. 12 – 17 ёшдаги болалар учун максимал суткалик доза 1000 мг ни ташкил қилади.

Баъзи пациентлар кунига 600-1200 мг ибупрофенни қабул қилиши мумкин. Оғир ёки ўткир ҳолларда дозани шароитга қараб ошириш мумкин, лекин умумий суткалик доза бир неча қабулларга бўлинганда 2400 мг дан ошмаслиги керак.

Кекса ёшдагилар: кекса ёшдагиларда ножўя самараларни ривожланиш хавфи юқори. Агар НЯҚВ ни қўллаш зарурати туғилса, ибупрофен минимал самарали дозада қисқа вақт давомида қўлланилиши керак. НЯҚВ ни қабул қилиш вақтида пациент меъда-ичакдан қон кетиши йўқлигини текшириб туриши керак. Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлганда доза индивидуал равишда танланади.

Препаратни 7 кундан кўпроқ ёки катта дозаларда қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратни узоқ вақт ёки катта дозаларда қабул қилиш талаб этилса, шифокорнинг маслахати керак бўлади.