ЙОДАСК® 100мг
ЙОДАСК® 100мг

  • АТС коди : H03AC
  • ХПН : калий йодид
  • Дори шакли : таблеткалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Калконсимон бези касалликларини даволаш учун препаратлар. (Йод препаратлари)

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши     

- йод танқислиги бўлган худудларда яшайдиган одамларда биринчи навбатда, болаларда,
ўсмирларда, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда бўқоқни ривожланишини ва йод
етишмовчилигини олдини олиш.

- йод танқислиги билан боғлик бўлган бўқоқни дорилар билан ёки хирургик даволаш курси ўтказилганидан кейинги бўқоқни қайталанишини олдини олиш.

- тиреотоксикознинг яққол шаклларида операцияга тайёрлаш.

- йод танқислиги билан янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирларда бўқоқни
даволаш.

- диффуз (эутиреоид) бўқоқни даволашда қўлланилади.

Тўғри қабул қилиш ҳақида маьлумот

Қўллаш усули ва дозалаш

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар. Препаратни суткалик дозасини эрталаб овқатдан кейин, бир марта, етарли миқдордаги суюқлик билан ичиш керак. Чақалоқлар ва 3 ёшгача бўлган болаларга препарат майдаланган шаклда берилиши мумкин. Препаратни профилактик мақсадларда қўллаш, одатда, бир неча ой ёки йиллар давомида, ва кўпинча умр бўйи амалга оширилади. Янги туғилган ва эмизувлик чақалоқларда бўқоқни даволаш учун кўп ҳолларда 2-4 ҳафта етарли, болалар ва катталарда - 6-12 ой ёки ундан кўп. Профилактик чоралар ёки қалқонсимон без касалликларини даволаш учун препаратни қўллашнинг дозаси ва давомийлиги масаласи шифокор томонидан индивидуал равишда ҳал қилинади.

Бўқоқни олдини олиш учун:

Янги тугилган чақалоцлар- кунига 50 мкг йод.

Болалар: кунига 50-100 мкг йод.

Ўсмирлар ва катталар: кунига 100-200 мкг йод.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида: кунига 100-200 мкг йод.

Бўқоқни хирургик олиб ташлангандан кейин рецидивни олдини олишда ёки қалқонсимон
бези гормонлари препаратлари билан даволаш курсини тугатганда; хар куни 100-200 мкг
йод.

Эутиреоид бўқоқни даволаш учун:

Янги туғилган чақалоқлар кунига 100 мкг йод.

Болалар: кунига 100-200 мкг йод.

Ўсмирлар: кунига 200 мкг йод.


Foydalanish bo'yicha yo‘riqnomaga o'zgartirishlar kiritildi. Yangilangan yo‘riqmomalar yuqorida PDF formatida mavjud.