2019 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ ВА 2020 ЙИЛ МАҚСАДЛАРИНИ ВИЗУАЛЛАШТИРИШ
22 Nov

2019 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ ВА 2020 ЙИЛ МАҚСАДЛАРИНИ ВИЗУАЛЛАШТИРИШ

Таркибига ASKLEPIY дистрибьюторлик компанияси, OXYmed дорихоналар тармоғи, NIKA PHARM дори воситалари ишлаб чиқарувчиси, ZAMONA RANO фиточойлар ишлаб чиқарувчиси, MARI PHARM маркетинг компанияси, ELASTIKUM эластик ва боғлов маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси, шунингдек Excellent Custom Servise брокерлик компанияси кирувчи ASKLEPIY компаниялар гуруҳининг 2019 йил якунлари ва 2020 йил мақсадларини визуаллаштиришга бағишланган муҳташам тадбир 16 январь куни Ўзбекистон меҳмонхонасининг тантаналар залида бўлиб ўтди.

1.jpg

Тантанали кечанинг бошиданоқ қандайдир улуғвор нарсанинг ажиб энергетикаси ва завқи сезилиб турди. Чунки киришданоқ тадбирнинг барча меҳмонларига фотозонада эсдалик учун лаҳзаларни муҳрлаш имкони яратилганди, залга кираверишда эса ҳар бир ходим ва меҳмонга шак-шубҳасиз фойдали бўлиши мумкин бўлган эсдалик совғалари топширилди.

2.jpg

ASKLEPIY компаниялар гуруҳининг бошқаруви ходимлари тадбир бошловчилари сифатида иштирок этиб, тадбирнинг тантанали қисмини очиб бериш учун илк сўзни Кузатув Кенгаши Раиси Толибов Мирзо Истамовичга беришди. У ўз сўзида ўтган йил мобайнида амалга оширилган ишлар, шунингдек ASKLEPIY компаниялар гуруҳининг ривожига қўшган улкан ҳиссалари учун барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.

3.jpg

Кечага компаниялар гуруҳининг сара ходимларидан ташқари маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар ҳам таклиф этилган эди, булар: Миллий Маркетинг Маркази ассосация раиси Диёра Мирзаахмедова, шунингдек Қирғизистоннинг йирик дорихоналар тармоғи “Эрай Фарм”дан Женишбек Минбаев ва унинг турмуш ўртоғи Майрамбубу Минбаевалар.


4.jpg

Тадбирнинг расмий қисми ASKLEPIY компаниялар гуруҳининг жорий йил мақсадларини визуаллаштириш ҳақидаги тақдимот билан очилди. Ушбу тақдимот ASKLEPIY компаниялар гуруҳининг СЕО Костромской М.В. томонидан намойиш қилинди, унда вазифалар, тасаввурлар, қадриятлар, корпоратив қоидалар, ташкилий тузилма, бизнес модель, шунингдек 2020 йилга стратегик ривожланиш режалари батафсил баён этилди.

5.jpg

Тадбирнинг иккинчи қисми 2019 йил мақсадларини амалга оширишда қўшган ҳиссалари учун ASKLEPIY компаниялар гуруҳининг бўлинмаларига мукофотларни тантанали равишда топширишга бағишланди.

“Беқиёс хизматлари учун” олтин ва кумуш кўкрак нишонларини топшириш маросими кечанинг энг учқунли ва олдиндан айтиб бўлмас қисми бўлди. Узоқ кутилган мукофотларни топшириш учун саҳнага ASKLEPIY компаниялар гуруҳининг Кузатув Кенгаши Раисини таклиф қилиниши, кечага ташриф буюрган меҳмонларнинг кўзларидаги самимий қизиқишни жонлантириб юборди.6.jpg
Тадбирнинг иккинчи қисми 2019 йил мақсадларини амалга оширишда қўшган ҳиссалари учун ASKLEPIY компаниялар гуруҳининг бўлинмаларига мукофотларни тантанали равишда топширишга бағишланди.

“Беқиёс хизматлари учун” олтин ва кумуш кўкрак нишонларини топшириш маросими кечанинг энг учқунли ва олдиндан айтиб бўлмас қисми бўлди. Узоқ кутилган мукофотларни топшириш учун саҳнага ASKLEPIY компаниялар гуруҳининг Кузатув Кенгаши Раисини таклиф қилиниши, кечага ташриф буюрган меҳмонларнинг кўзларидаги самимий қизиқишни жонлантириб юборди.

7.jpg

Тадбирнинг расмий қисми якунлангандан сўнг, оқшом келажакни яратишга қаратилган самимийлик ва шижоат муҳитида жўшқин рақслар билан давом этди. Ҳалол. Биргаликда!

9.jpg

10.jpg

11.jpg

12.jpg

13.jpg

14.jpg