NIKA PHARM КОМПАНИЯСИ ISO ҲАЛҚАРО СТАНДАРТГА СЕРТИФИКАЦИЯЛАШДАН ЎТДИ
22 Nov

NIKA PHARM КОМПАНИЯСИ ISO ҲАЛҚАРО СТАНДАРТГА СЕРТИФИКАЦИЯЛАШДАН ЎТДИ

NIKA PHARM компанияси ISO ҳалқаро стандартга сертификациялашдан ўтди.
photo_2019-11-30_20-10-19-300x300.jpg

ISO 22000: 2018 ҳалқаро стандартига мувофиқлаштириш аудити шу йилнинг сентябрь ойида Словакиянинг мустақил эксперт гуруҳи томонидан ўтказилди.

ISO 22000: 2018 – бу озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизимларига бўлган талабларни белгиловчи стандарт.

NIKA PHARM корхонасида ушбу сертификатнинг мавжудлиги компанияда сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганини яна бирбор исботлайди, шунингдек истеъмолчиларга санитар талаблари ва хавфсизликка масъулиятли ёндашув тасдиғини намойиш этади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу сертификат бизнинг компаниямизда тўртинчиси бўлди. Бугунги кунда NIKA PHARM компанияси Ўзбекистондаги ишлаб чиқариши тўртта ISO ҳалқаро ташкилотлар стандарти билан сертификатланган ягона фармацевтик корхона ҳисобланади.исл-300x300.png