NIKA PHARM КОМПАНИЯСИ ИШТИРОКИДА “ИНСОН ВА САЛОМАТЛИК” VII ХАЛҚАРО КОНГРЕССИ
22 Nov

NIKA PHARM КОМПАНИЯСИ ИШТИРОКИДА “ИНСОН ВА САЛОМАТЛИК” VII ХАЛҚАРО КОНГРЕССИ

16-19 сентябрь кунлари “COVID 19: ички касалликлар клиникасида тасҳиш қўйиш, даволаш ва олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида илк бор онлайн тарзда “ИНСОН ВА САЛОМАТЛИК” VII Халқаро конгресси бўлиб ўтди.
Конгресс дастури кардиоллогия, гастроэнтрология, неврология, педиатрия, гинекология, урология ва бошқа фанларнинг кенг кўламли назарий ва амалий муаммоларини муҳокама қилишни ўз ичига олган.

Конгресс давомида Россия, Белоруссия, Украина ва Ўзбекистон каби мамлакатлардан етакчи мутахассисларнинг маърузалари тақдим этилди. 7 300 дан зиёд киши эса ушбу қизиқарли ва сермазмун маърузаларнинг томошабинига айланди.

NIKA PHARM компанияси “ИНСОН ВА САЛОМАТЛИК” VII Халқаро конгресснинг ҳамкори ҳисобланади. Компаниямиз кўмагида “Гепатобилиар тизим касаллиги: даволашда қандай янгиликлар” мавзусида маъруза тақдим этилди ва уни Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Рустамова Мамлакат Тулабаевна ўқиди.

Шуни таъкидлаш жоизки, конференция онлайн тарзда ўтказилишига қарамасдан, 3 кунлик конгресс давомида иштирокчиларнинг юқори фаоллиги кузатилди.