НОЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАРМАЦЕВТИ
22 Nov

НОЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАРМАЦЕВТИ

NIKA PHARM компаниясининг эътирофига кўра «Dori-Darmon» дорихонасининг ходими Содиқова Ҳамидахон “ноябрь” ойининг энг яхши фармацевти деб топилди.

Энг яхши фармацевт танлови негизида анъанага кўра қуйидаги омиллар ётади:

ҳушёрлик, кўпсоатлик сменадан сўнг ҳам диққатни асосий нарсаларга жамлай олиш;
муомала маданиятини билиш;
математик тафаккур, мантиқий хулосалар чиқара олши ва маълумотларни тахлил қилиш;
мавжуд бўлмаган дори ўрнига уни ўрнини босувчи бошқа препаратни тезкорлик билан топа олиш қобилияти.


NIKA PHARM компанияси ушбу номинацияни фармацевтларни мамлакатимиз соғлиғига йўналтирилган сифатли хизматларни ривожлантириш ва таъминлашга рағбатлантириш мақсадида киритди.