CEO NIKA PHARM принял участие в диалоге Президента с предпринимателями
20 август куни “Ўзбекистон” форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёвнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди, унда NIKA PHARM компанияси бош директори (CEO) Толибов Анвар Мирзошарофович фаол иштирок этди.
Очиқ мулоқотнинг асосий мақсади тадбиркорларнинг долзарб муаммолари, уларни ҳал қилиш йўллари, ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилиш бўлди.
Ушбу учрашувда 600 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди, бундан ташқари 15 000 га яқин иштирокчилар онлайн видеоконференцалоқа форматида бўлишди.
Давлат раҳбари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида асосий муаммолар аниқланди ва бу муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўналишлари айтиб ўтилди.
Бу воқеа NIKA PHARM компанияси учун жуда муҳим эди. Бундай тадбирлар, шубҳасиз, тадбиркорликни, шу жумладан, фармацевтика саноатининг ривожланишига ёрдам беради, бу ҳам инсонларнинг ҳаёт сифатини яхшилашда, ҳам иқтисодиётни ва умуман мамлакатни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.
Таъкидлаш жоизки, бундай мулоқотларни анъанавий тарзда ўтказишни ва 20 августни мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиш режалаштирилди.