Қўлланилиши:
Микронутриент етишмовчилигини профилактика қилиш мақсадида қулланилади. Мазкур Биологик фаол қўшимча модда таркибида моддалар алмашинувини ва организмнинг умумий фаолиятини кучайтирувчи, организмда ўз тестостерон ишлаб чиқилишига ва жинсий фаоллик яхшиланишига кўмаклашувчи, қон айланиши ва моддалар алмашинувини оширувчи, жисмоний тайёргарликка, энергияни ва тетикликни бир маромда сақлашга ёрдам берувчи витаминлар, микроэлементлар, флавоноидлар, сапонинлар ва бошқа органик кислоталар мавжуд.
Қўлланилиш усули ва дозаси:
Мазкур препарат фақат перорал тарзда қабул қилинади.
Эркакларга: кунига 1 марта 1 та капсула қабул қилиш тавсия этилади. Қабул қилиш давомийлиги – 1 ой. Зарур ҳолларда, мутахассис билан маслаҳатлашилгандан сўнг қабул қилишни такрорлаш мумкин.
Аёлларга: 3 кунда 1 марта 1 та капсула қабул қилиш тавсия этилади. Қабул қилиш давомийлиги – 1 ой. Зарур ҳолларда, мутахассис билан маслаҳатлашилгандан сўнг қабул қилишни такрорлаш мумкин.