ОДДИВЕРИН
ОДДИВЕРИН

  • АТС коди : А03АА04
  • ХПН : мебеверин гидрохлорид
  • Дори шакли : таъсири узайтирилган капсулалар.
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Спазмолитик восита

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Фармакологик хусусиятлари
Таъсир механизми ва фармакодинамик самараси. Миотроп таъсирга эга спазмолитик, ичакнинг нормал перистальтикасига таъсир қилмасдан спазмни йўқотиб, меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига бевосита таъсир кўрсатади. Бу самара вегететив нерв тизими томонидан назорат қилинмаслиги туфайли, типик антихолинергик таъсири йук. Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги. Мебевериннинг турли дори шаклларини ишлатишни клиник самарадорлиги ва хавфсизлигини 1500 дан ортиқ беморларда ўрганилган. Таъсирланган ичак синдромининг асосий белгиларидан (масалан, қоринда оғриқ, ич келишининг хусусиятлари) аҳамиятли даражада сусайиши одатда референт ва дастлабки маълумотлар бўйича назорат қилинган клиник текширувларда кузатилган. Мебевериннинг барча дори шакллари тавсия қилинган дозалаш тартибида умуман хавфсиз бўлган ва яхши ўзлаштирилган. Болалар. Таблеткалар ёки капсулаларнинг клиник текширувлари фақат катталарда ўтказилган. Таблеткалар ва капсулаларнинг дозалаш тартиби мебевериннинг хавфсизлиги ва яхши ўзлаштирилиши асосида ҳисобланган.

Қўлланилиши
Оғриқ, спазмлар, таъсирланган ичак синдроми билан боғлиқ бўлган дисфункциялар ва ичак сохасидаги дискомфортни симптоматик даволаш. Меъда-ичак йўллари аъзоларининг спазмларини даволаш. (шу жумладан органик касалликлар билан боғлиқ бўлган)