РИНОКСИЛ®
РИНОКСИЛ®

  • АТС коди : R01АA07
  • ХПН : ксилометазолин
  • Дори шакли : 0,1% назал спрей
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита. Махаллий куллаш учун деконгестантлар ва бошка назал препаратлар. Симпатомиметиклар.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши

 

Ринит (тумов) кўринишлари билан кечувчи ўткир респиратор касалликлари; ўткир аллергик ринит, поллиноз, синусит, евстахиит, ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун); беморни бурун йўлларидаги ташхисловчи муолажаларга тайёрлашда қўлланилади.

 
Тўғри қўллаш ҳақида маълумот
Қўллаш усули ва дозалари

 
Назал спрей.
Катталар ва 6 ёшдан катта болаларга - ҳар бир бурун йўлига бир мартадан суткада 3 мартагача пуркалади. Риноксил® препаратини суткада 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Охирги аппликацияни бевосита ухлашдан олдин амалга ошириш тавсия этилади.
Препаратни бевосита қўллашдан аввал флаконни тана ҳароратигача иситиб олиш учун қўл кафтида ушлаб туриш керак. Препаратни юборишдан олдин бурунни яхшилаб тозалаш зарур.
Назал спрейни биринчи қўллашдан олдин пуркагич бошини бир неча марта босиш орқали унинг “калибровкасини” амалга ошириш керак. Тўғри пуркаш учун пуркагични вертикал тарзда шундай ушлаш керакки, пуркагич найи юқорига қаратилган бўлиши лозим. Сўнгра шаффоф ҳимоя қалпоғини олиб, пуркагич найини бурун йўлига жойлаштириб, тез ва кескин равишда пуркагични бир марта босиш ва босилган пуркагични қўйиб юбормаган ҳолда бурун йўлидан чиқариб олиш керак. Пуркаш вақтида бурун орқали бироз ҳаво ютиш керак, бу эритманинг оптимал тарзда киритилишига ёрдам беради. Пуркаётганда бошни орқага ташлаш тавсия этилмайди.
Агар симптомлар кучайиб борса ёки 3 кун ичида аҳвол яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Муолажанинг максимал давомийлиги – 10 кун.