ДИКЛОГЕН
ДИКЛОГЕН

  • АТС коди : M01AB55
  • ХПН : парацетамол, диклофенак натрий
  • Дори шакли : таблеткалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : анальгетик-нонаркотик восита (НЯҚВ + нонаркотик анальгетик).

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения


Қўлланилиши

Қуйидагиларни оғриқ синдромини енгиллаштириш ва бартараф этиш:
- таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш касалликлари (ревматоид артрит, псориатик, ювенил ва сурункали артрит, ўткир подагрик артрит, анкилозловчи спондилит, остеоартрит);
- таянч-харакат аппаратининг дегенератив касалликлари (деформацияланувчи остеоартроз, остеохондроз, артроз, спондилоартроз);
- бўғим олди тўқималарнинг касалликлари (тендовагинит, бурсит, тендинит, теносиновит);
- люмбаго, ишиас, невралгия, миалгия;
- жароҳатлардан кейинги (чўзилишлар, чиқишлар, спорт жароҳатлари) ва операциялардан кейинги оғриқлар; ЛОР–аъзоларининг касалликлари (фарингит, тонзиллит, отит) комплекс даволашнинг бир қисми сифатида;
- бош ва тиш оғриқлари;
- аёллар жинсий аъзоларининг касалликлари (альгодисменорея, аднексит);
- иситма синдромида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга чайнамасдан, овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.
Даволашнинг бошида катталарга ва тана вазни 60 кг дан ортиқ 12 ёшдан ошган ўсмирларга суткада 2-3 та ДИКЛОГЕН® таблеткасини буюриш тавсия этилади.
Касалликнинг ўртача ифодаланган белгиларида, шунингдек узоқ муддатли даволашда, одатда, суткада препаратнинг 2 та таблеткасини - бир таблеткадан эрталаб ва кечқурун қабул қилиш етарли бўлади. Максимал бир марталик доза – 2 таблетка. Тана вазни 30 кг дан юқори 12 ёшдан ошган болаларга ½ таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.
Ҳар бир навбатдаги қабул қилиш орасидаги интервал камида 4 соатни ташкил қилади.
Катталарни даволашнинг максимал давомийлиги – 7 кун, болалар учун – 3 кун.
Агар сиз препаратни навбатдаги қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, кейинги дозани иложи борича тезроқ қабул қилиш лозим.
Бироқ ўтказиб юборилган дозани бартараф этиш учун дозани икки баравар ошириш мумкин эмас.
Препарат узоқ вақт қўлланганда, кейинчалик меъда-ичакдан қон кетишини ривожланиши билан меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватининг эрозияси пайдо бўлиши мумкинлиги учун, мунтазам назоратни амалга ошириш, шунингдек препаратнинг мумкин бўлган гепатотоксиклигини эрта аниқлаш мақсадида жигарнинг функционал синамаларини ўтказиш керак.