НИКАТРОП
НИКАТРОП

  • АТС коди : N06BX
  • ХПН : Пирацетам, циннаризин
  • Дори шакли : Капсулалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Психостимуляторлар ва ноотроп препаратлар.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения


Қўлланилиши

-бош мияда қон айланишининг бузилиши; бош мия томирларининг атеросклерозида, ишемик инсультда, геморрагик инсультдан кейинги тузалиш даврида; бош мия жароҳатларидан кейин;
- турли генезли энцефалопатияларда;
-бош мия жарохатларидан ва интоксикацияларидан кейинги коматоз ва субкаматоз холатларида;
- марказий асаб тизимининг касалликларида кузатиладиган интеллектуал-мнестичестик вазифаларининг сустлашиши;
- турли генезли лабиринтопатияларда (бош айланиши, қулоқларда шовқин, нистагм, кўнгил айниши ва қусиш);
- Меньер синдроми;
- депрессия, псиорганик синдроми астения асоратлари билан ва адинамия, психоген келиб чиққан астенияда;
- мигренни ва кинетозларни олдини олиш;
- хотирани, фикрлаш фаолиятини ва диққатни жамлашни бузилиши;
- болаларда аклий ривожланишнинг бузилиши.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар - касалликнинг оғирлигига қараб 1-2 капсуладан суткада уч марта 1-3 ой давомида.

Болалар – 1-2 капсуладан суткада 1-2 марта.

Препаратни танаффуссиз 3 ойдан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас!