Қўлланилиши
Глюкозамин ва хондроитиннинг мажмуаси болалар, катталар ва кекса ёшдаги шахсларда бўғим тоғайи тўқималарининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари билан кечадиган таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари ва бошқа ҳолатларни мажмуавий даволаш учун тавсия қилинади.
Қуйидагиларда:
- I-III-даражали бирламчи ва иккиламчи остеоартроз, остеопороз, пародонтопатиялар;
- елка-курак периартрити;
- остеохондроз, спондилёз, тизза қопқоғининг хондромаляцияси;
- синишлар (суяк қадоғи ҳосил бўлишини тезлаштириш учун);
- бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликларида қўлланади.
Тўғри қўлланилиши хақида маълумот
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 15 ёшдан катта болаларга биринчи 3 ҳафта давомида 2 та капсуладан суткада 3 марта, кейинги кунларда эса 2 та капсуладан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш муддати 3-6 ой. Қайта даволаш курслари ўтказилишига зарурат бўлганда уларнинг давомийлиги индивидуал белгиланади. Препаратни овқат қабулидан қатъий назар кўп бўлмаган микдордаги сув билан ичиш керак.