ЭНАЛАПРИЛ
ЭНАЛАПРИЛ

  • АТС коди : С09АА02
  • ХПН : Эналаприл
  • Дори шакли : таблеткалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Антигипертензив восита

Кулланилиши

турли шаклдаги ва огирлик даражасидаги артериал гипертензияда (шу жумладан реноваскуляр гипертензияда);
комплекс даволаш таркибида I-III боскичдаги юрак етишмовчилигида, жумладан юрак чап коринчасининг
симптомсиз дисфункциясида;
- юрак чап коринчаси дисфункцияси булган пациентларда коронар ишемияни олдини олишда кулланилади.

Куллаш усули ва дозалари


Овкатланишга боглик булмаган холда ичга кабул килинади.
Артериал гипертензияда. Енгил даражада булганида бошланич доза суткада 1 марта 5 мг ни, бошка даражаларида суткада 1 марта 10 мг ни ташкил этади. Самара мавжуд булмаганида дозани хафтада 5 мг га купайтирилади. Куллаб-кувватловчи доза суткада 1 марта 20 мг ни ташкил этади. Доза суткада 40 мг дан ошмаслиги керак.
Реноваскуляр гипертензияда. Препаратни кабул килиш 2,5 мг ли паст дозадан бошланади. Доза индивидуал равишда танланади. Эналаприлнинг максимал суткалик дозаси - 40 мг.
Диуретиклар билан биргаликда даволаш. Эналаприл-NIKAPHARM ни биринчи бор кабул килишдан кейин огир
гипотензия ривожланиши мумкин, шу муносабат билан уни эхтиёткорлик билан кулланилади. Диуретиклар
билан даволашни эналаприл билан даволаш бошланишига кадар 2-3 кун олдин тухтатиш лозим. Эналаприл-
NIKAPHARM нинг бошлангич дозаси препаратнинг индивидуал таьсири аникланишига кадар 5 мг ёки ундан камни ташкил этади.