“ИНСОН ВА САЛОМАТЛИК” V – МИНТАҚАВИЙ КОНГРЕССИ
22 ноябрь куни Фарғона шаҳрида NIKA PHARM компанияси иштирокида “Ички касалликлар клиникасининг долзарб масалалари” мавзусида “Инсон ва саломатлик” V – минтақавий конгресс бўлиб ўтди.
Конгресс мобайнида кардиология, неврология, гастроэнтрология, педиатрия ва пульмонология соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Конгресс дастури учта сессияга бўлинган:
Кардиология – клиник тавсиялар ва стандартлар;
Неврологияда янги технологиялар;
Нафас йўллари тиббиётида янги клиник тавсиялар ва стандартлар.
Маърузачилар орасида Ўзбекистоннинг турли минтақасидан етакчи мутахассислар иштирок этишди.
Конгресс давомида стендлар кўргазмали ҳудуди ташкил этилди ва бунда NIKA PHARM компанияси ҳам ўз препаратларини тақдим этди. Истаган ҳар бир мутахассис NIKA PHARM компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, неврология, кардиология, пульмонология ва гастроэнтрология йўналишларидаги касалликларни даволашда қўлланиладиган, дори воситалари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар билан танишиши мумкин бўлди.