NIKA PHARM компанияси “Ибн Синонинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси” конференциясида
25 Sep

NIKA PHARM компанияси “Ибн Синонинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси” конференциясида

NIKA PHARM да декабрь ойининг боши Республикамиз ҳудудларида кўплаб фаол тадбирлар билан эсда қолди.

6-7 декабрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Ибн Синонинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро конференцисияда иштирок этиш ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Маълумки, буюк алломалардан бири Абу Али Ибн Сино тиббиёт ривожига катта ҳисса қўшган. Ибн Синонинг бой мероси ҳозир ҳам ғурур ва ҳайратга сабаб бўлмоқда. Унинг “Тиб қонунлари” асари кўп асрлар давомида тиббиётдаги энг батафсил тадқиқот бўлиб қолмоқда.

Конференцияда дунёнинг турли давлатларидан: Озарбаёжон, Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркия, Ҳиндистон, Россия ва Тожикистондан етакчи экспертлар иштирок этишди.




Тадбир давомида тиббиёт меросини ўрганишнинг турли йўналишлари бўйича 10 дан ортиқ маърузалар тингланди, жумладан, NIKA PHARM компаниясининг “Энтеросгель” ва “Альцетро” дори воситаларини аллергияни даволашда қўллаш бўйича маърузаси. Бундан ташқари, ошқозон-ичак тракти ва жигарга зарар бермасдан аллергия билан курашишга имкон берувчи комплеск ёндашув аниқланди. “Энтеросгель” озиқ-овқат аллергияси натижаси ҳосил бўлган ичаклардан токсинларни олиб ташлаганида, “Альцетро” антигистамин дори воситаси вазифасини бажаради.



Конференцияда бундай илмий-амалий тадбирларни мунтазам ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.  

Конференциядан ташқари Бухоро ва Андижон шаҳарларидаги фармацевтлар, шифокорлар ва тиббиёт мутахассислари билан интерфаол мулоқотлар ўтказилди. Суҳбатларда ошқозон-ичак ва ўт йўллари касалликларини даволашда самарали ёндашувлар, замонавий дори воситаларини амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.