ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАРМАЦЕВТИ
2019 йилнинг сўнгги ойи ҳам ортда қолди ва биз NIKA PHARM компаниясининг эътирофига кўра «декабрь»нинг энг яхши фармацевтини табриклаймиз.
OXYmed дорихонасидан Собирова Дилрабони табриклаймиз!
Энг яхши фармацевт танлови негизида анъанага кўра қуйидаги омиллар ётади:
ҳушёрлик, кўпсоатлик сменадан сўнг ҳам диққатни асосий нарсаларга жамлай олиш;
муомала маданиятини билиш;
математик тафаккур, мантиқий хулосалар чиқара олши ва маълумотларни тахлил қилиш;
мавжуд бўлмаган дори ўрнига уни ўрнини босувчи бошқа препаратни тезкорлик билан топа олиш қобилияти.
NIKA PHARM компанияси ушбу номинацияни фармацевтларни мамлакатимиз соғлиғига йўналтирилган сифатли хизматларни ривожлантириш ва таъминлашга рағбатлантириш мақсадида киритди.