ТРИЗИМ МИКРОКАПС®
ТРИЗИМ МИКРОКАПС®

  • АТС коди : А09АА02
  • ХПН : панкреатин
  • Дори шакли : 10 000 ТБ ва 25 000 ТБ капсулалар.
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Овқат хазм бўлишини яхшиловчи препаратлар, шу жумладан ферментлар. Полифермент препаратлар.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Қўлланилиши

Болалар ва катталарда меъда ости бези ферментатив фаоллигининг панкреатик ферментлар ишлаб чиқарилиши, ажралишининг бошқаруви, етказилишининг бузилишлари ёки уларнинг ичаклар бўшлиғидаги парчаланишининг ошиб кетиши билан асосланган ва меъда-ичак йўлининг турли хил касалликлари билан чақирилган, ҳамда қуйидаги ҳолатларда энг кўп учрайдиган экзокрин (ферментли) етишмовчилигининг ўринбосар давоси:

-                муковисцидоз;

-                сурункали панкреатит;

-                панкреатэктомия;

-                гастрэктомия;

-                меъда ости бези раки;

-                меъдани тўлиқ ёки қисман резекцияси (масалан, Бильрот II бўйича гастроэнтеростомиясидан) кейинги ҳолат;

-                панкреатик ёки умумий ўт йўлининг обструкцияси (масалан, ўсма билан);

-                Швахман-Даймонд синдроми;

-                бемор энтерал озиқланишга ўтказилган вақтдан бошлаб, ўткир панкреатитнинг зўрайишидан кейинги ҳолат.

Препарат нормал ошқозон-ичак функцияси бўлган беморларда овқатланишда хатолар (ёғли овқатларни истеъмол қилиш, ортиқча овқатланиш, тартибсиз овқатланиш ва бошқалар) бўлса, овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун олиниши мумкин.

 

Тўғри қўллаш ҳақида маълумот

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун капсулалар

Капсулаларни бутунлигича, синдирмасдан ва чайнамасдан етарли миқдордаги суюқлик билан бирга ютиш ёки енгил нонушта билан истеъмол қилиш керак. Препаратни овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин дарҳол қабул қилиш тавсия этилади.

Агар капсулани бутунлигича ютиш мумкин бўлмаса (болалар ва кекса ёшли шахслар), уни очиш ва микросферик гранулаларни чайнашни талаб қилмайдиган ва нордон таъмга (рН<5,5) эга юмшоқ овқатга қўшиш, ёки шунингдек нордон таъмга (рН<5,5) эга бўлган суюқлик билан қабул қилиш керак. Масалан микросфераларни рН 5,5 дан кам бўлган олма бўтқасига, йогуртга ёки мева (олма, апельсин ёки ананас) шарбатига қўшиш мумкин. Бундай аралашмани дарҳол қабул қилиш керак, сақлаш мумкин эмас.

Микросфераларни майдалаш ёки чайнаш, шунингдек уларни рН 5,5 дан юқори бўлган овқат ёки суюқлик билан аралаштириш, уларнинг ичакда эрувчи ҳимоя қобиқларини парчалаши мумкин. Бу ферментларни оғиз бўшлиғида эрта ажралиб чиқишига, самарадорлигини пасайишига ва шиллиқ қаватларни таъсирланишига олиб келиши мумкин. Микросфераларни оғизда қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Тризим Микрокапс® 10000, Тризим Микрокапс® 25000 препаратлари билан даволаниш вақтида етарли миқдордаги суюқликни, айниқса суюқлик йўқотилиш даврида сувни куп

 

микдорда истеъмол қилиш жуда муҳимдир. Суюқликнинг танқислиги қабзият чақириши мумкин.

Муковисцидозда катталар ва болалар учун дозалаш

Катталар ва болалар учун доза тана вазнига боғлиқ ва даволанишнинг бошида 4 ёшгача бўлган болалар учун ҳар бир овқат қабул қилиш вақтида тана вазнининг ҳар кг га бошланғич доза 1000 ТБ даги липазани ташкил қилади, 4 ёшдан бошлаб болалар учун ҳар бир овқат қабул қилиш вақтида тана вазнининг ҳар кг га - 500 ТБ липаза ташкил қилади;

Дозани касалликнинг оғирлик даражаси, стеатореянинг назорати ва тегишли нутритив ҳолатни ушлаб турилишидан келиб чиққан ҳолда танлаш керак.

Кўпчилик беморлар учун тутиб турувчи доза тана вазнининг ҳар кг га суткада 10 000 ТБ даги липазадан ёки 1 грамм истеъмол қилинган ёғга 4000 ТБ даги липазадан ошмаслиги керак.

Меъда ости безининг экзокрин етишмовчилигини бошқа турларида дозалаш

Овқат ҳазм бўлишининг бузилиш даражаси ва овқатнинг ёғли таркибига қараб, дозани индивидуал равишда танлаш керак.

Асосий овқат қабул қилишлар вақтида доза 25 000 дан 80 000 ТБ гача липаза бўлиши мумкин, енгил егулик қабул қилиш вақтида эса, индивидуал дозанинг ярмини ташкил қилиши керак.

Овқат ҳазм қилиш тизими нормал бўлган беморларда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаш учун овқатланишдаги хатолик ҳолатларида тана вазнига ва озиқ-овқат таркибидаги ёг миқдорига боғлиқ бўлиб, ҳар бир дозада 10 000 дан 20 000 ТБ липазгача ўзгаради.

Болаларда препаратни шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш керак.

Foydalanish bo'yicha yo‘riqnomaga o'zgartirishlar kiritildi. Yangilangan yo‘riqmomalar yuqorida PDF formatida mavjud.